Главная / Жамият / Ўзбекистон аҳолиси сони 33 миллион нафардан ортди

Ўзбекистон аҳолиси сони 33 миллион нафардан ортди

Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони 2018 йил 1 октябрь ҳолатига 33085,2 минг кишини ташкил этиб, йил бошига нисбатан 428,5 минг кишига ёки 1,3 %га ўсган. Бу маълумотлар Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилган.

Шаҳар аҳолиси сони 16728,2 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,6 %), қишлоқ аҳолиси сони 16357,0 минг кишини (49,4 %) ташкил этган.

2018 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилоятида 3777,8 минг кишини (республика аҳолиси сонидаги улуши 11,4 %ни) ва Фарғона вилоятида 3665,6 минг кишини (11,1 %), аксинча энг кам аҳоли сони Сирдарё вилоятида 825,8 минг кишини (2,5 %) ва Навоий вилоятида 969,7 минг кишини (2,9 %) ташкил этган.

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2017 йил Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши 28,5 ёшни ташкил этган, бу кўрсаткич 1991 йили 23,3 ёшни ташкил этганди.

Яна маълумот

kgnbirjhvqvn3um-bvt09b_d6i0v9lri

Инглизчани биладиган маълимлар чиқяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан суҳбат

“Инглиз тилини ўрганиш мен учун эмас экан”. “Ҳар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб қўяман”. …