Главные новости
Главная / Сиёсат / Ўзбек сенаторлари ЕХҲТ делегацияси билан учрашди
<

Ўзбек сенаторлари ЕХҲТ делегацияси билан учрашди

Олий мажлис Сенати биноси.

Ўзбекистон Олий Мажлис Сенатида 6 ноябрь куни Сенат раис ўринбосари Светлана Артиқованинг ЕХҲТдаги Италия раислиги гендер масалалари бўйича махсус вакили Мелани Вервир бошчилигидаги ЕХҲТ делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Сенат ахборот хизмати тарқатган маълумотга кўра, учрашувда хотин-қизларнинг жамиятдаги аҳамиятини ошириш, ЕХҲТнинг ушбу соҳадаги мажбуриятларини амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва ЕХҲТ институтлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилган. Гендер тенглик соҳасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда ижобий ўзгаришлар кузатилаётганлиги қайд этилган.

ЕХҲТ делегациясининг гендер масалалар бўйича аъзолари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Демократик янгиланиш ва модернизациялашда хотин-қизларнинг роли: энг яхши халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси” мавзусидаги халқаро конференцияда ҳам иштирок этади.

ЕХҲТнинг гендер масалалар бўйича 2004 йилдаги Ҳаракатлар режасида белгиланган олти устувор йўналишига мувофиқ, ЕХҲТ вакиласи Мелани Вервир диққат-эътиборини аъзо давлатлар томонидан ЕХҲТ мажбуриятлари бажарилиши ҳамда хотин-қизларнинг гендер тенглиги ва ҳуқуқларига доир масалаларни ҳал қилиш учун аниқ чоралар кўрилаётганига қаратмоқда.

Ҳаққимизда mohammad.ms

Яна маълумот

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси.

Италиялик дипломатлар Тошкентга музокара учун келмоқда

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Ўзбекистон пойтахтига Италия ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири ўринбосари …