olimlarИнсон юраги перистальтик насос сингари ишлайди. Хўш, ана шу мураккаб жараённинг математик моделларини яратиш мумкинми?

“Халқ сўзи” нашрининг хабар беришича, профессор Қуролбой Наврўзов бошчилигидаги тадқиқотчилар бунинг уддасидан чиқишди. Бинобарин, физика-математика фанлари доктори бошчилигида қон ҳаракати, эритроцит, тромбоцит ва лейкоцитларнинг плазма суюқлиги муҳитида чўкиш механизми ҳам аниқланди.

Олинган натижаларга кўра, бемор қонидаги эритроцит заррачаларининг чўкиш тезлиги ҳамда реакцияларига қараб касаллик тури ва оғирлик даражасини аниқлаш мумкин.

Тажриба натижалари Хоразм вилояти темир йўл шифохонаси ҳамда Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази Хоразм филиалида синовдан ўтказилди.