Главная / Маданият / Уйқуда ҳаракат қилиш Унинг мўъжизаси
<

Уйқуда ҳаракат қилиш Унинг мўъжизаси

 uyki“Уйқуда бўлсалар-да, (кўзлари очиқ бўлгани учун) Сиз уларни уйғоқ деб ўйлайсиз. Биз уларни (чириб кетмаслиги учун) ўнг томон, сўл томонга айлантириб турамиз. Уларнинг ити эса, олд оёқларини остонага ёзиб ётур. Агар уларни кўриб қолсангиз, даҳшатга тушиб улардан юз ўгириб қочган бўлар эдингиз” (Каҳф сураси, 18-оят).
Юқоридаги оятда кўп аср давомида уйқуда қолишгани ҳақида билдирилган Каҳф аҳли тўғрисида сўз юритилмоқда. Бундан ташқари, Аллоҳ таоло бу оятда Каҳф аҳлининг баданларини ўнг ва чап томонга айлантириб турганини билдирмоқда. Бунинг ҳикмати эса, бизнинг даврга келиб кашф қилинди.
Узоқ вақт бир хил шаклда ётган одамлар жиддий касалликларга дуч келадилар. Қон айланишидаги чалкашликлар вужудга келиши, танада ётоқ яраларининг пайдо бўлиши, узоқ вақт бир жойга тегиб турган аъзодаги қоннинг қуюқлашиши шулар жумласига киради.
Узоқ вақт бир хил ётиш натижасида пайдо бўлган яралар “босим яраси” ҳам дейилади. Чунки жуда узоқ вақт ётилганда, вужуднинг маълум қисмига берилган доимий босим қон томирларининг қисилиб ёпилиб қолишига сабаб бўлади. Бунинг натижасида қон йўли билан танага кирадиган кислород ва бошқа озуқалар терига етиб бормайди ва тери ўз хусусиятини йўқота бошлайди. Бу терида яралар пайдо бўлишига олиб келади. Агар бу яралар даволанмаса, тери қатламлари, ёғ ва мускул тўқималари ўлиши мумкин. Тери устидаги босимни камайтириш учун ҳар 15 дақиқада ҳолатни ўзгартириш фойдалидир. Ўзи ҳаракат қилолмайдиган фалаж касаллар эса шунинг учун махсус қаровда бўладилар. Бундан ташқари ҳар икки соатда уларнинг ҳолатлари ўзгартириб турилади.
Бу тиббий маълумотлар бизнинг асримизда кашф қилинди. Бу ҳақида 15 аср олдин хабар берган юқоридаги оятлар эса Қуръоннинг мўъжизаларидан биридир.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

islom

Ислом дини бағрикенглик динидир

  Исломнинг бағрикенглик ва осонлик сифати унинг ўзи етиб борган ерларда тарқалиши ва боқий қолишига …