Главные новости
Главная / Маданият / Уюшиқ бўлакларнинг ўзаро боғланиш йўллари
<

Уюшиқ бўлакларнинг ўзаро боғланиш йўллари

Гапда эгалар, кесимлар ва барча иккинчи даражали бўлаклар уюшиб келишлари мумкин.

  1. Уюшиқ бўлаклар ўзаро санаш оҳанги ёрдамида боғ- ланади: Масаланинг жиддийлиги, мураккаблиги, гоят хавф- лилиги раиснинг бошини шишириб юборди. (Б. Кербобоев)
  2. Бириктирув боғловчиси ва; -у (-ю), – да юкламалари ёрдамида:

а)   Дипломсиз ва муҳрсиз, кабинетсиз ва бепул даволайди- ган шифокор қуёшдир. (Водвойскии)

б)   Бир товуққа, албатта, ҳам бону ҳам сув керак.

в)   Отам тонг саҳарда намозини ўқирди-да, устахонага жўнарди. (Ч.А.)

  1. Зидлов боғловчилари аммо, лекин, бироқ ва -у, (-ю) юкламалари ёрдамида:

а)   Бошингни кўтар, лекин бурнингни кўтарма. (Ҳ.)

б)   Дўстларингга доимо ҳамдард бўл-у, сирларингни ош- кор қилаверма. (Ҳ.)

  1. Айирув боғловчилари ёрдамида:

Янги бошлиқнинг қандай инсонлигини билиш қийин: гоҳ табассум билан кутиб олади, гоҳ қовогидан қор ёгади.

  1. на инкор юкламаси ёрдамида: Уна қўлларини ювди, на паришон юзига сув урди. (Т.М.)
  • машқ. Ўкинг. Уюшиқ бўлакларнинг ўзаро кандай боғланганлигини изоҳланг.
  1. Гоҳо ҳоким, гоҳида қул у, гоҳо ҳазон, гоҳида гул у. (Ш.)
  2. Илм-саҳрода дўст, хаёт йўлларида таянч, ёлғиз дамларда йўлдош, бахтиёр дақиқаларда раҳбар, қайғули онларда мададкор. (Ҳ.) У на шоир эди, на машҳур зот, лекин дунё билан бир эди дарди. 4. Тушларимга кирасан, бобо,

гоҳи отлиқ, гоҳи пиёда …. (Қ.М.) 5. Инсон доно, одми, одил, жасур ва саховатли бўлиши керак. (Паустовский) 6. Меҳнат – очликнинг давоси, ошқозоннинг малҳами, саломатликнинг гарови. (М. Сафир) 7. Уйқусизликбош мияничарчатади, асабни бузади, кишини тез қаритади. 8. Инсон табиат билан иноқ, уйғун яшаши, унга қўполлик қилмаслиги керак. (Журн.)

  • машқ. Қуйидаги гаплардаги ажратиб кўрсатилган сузларни боғ- ловчиларсиз санаш оҳанги билан уюшган бӯлаклар билан кенгайтиринг.

Намуна: Ишни уддалашга тажриба керак. // Ишни удда­лашга тажриба, кӯникма, малака керак.

  1. Алишер Навоий бадиий адабиётдан ташқари фалсафани ҳам ӯрганган. 2. Мусобақада Сардор ғолиб чикди. 3. Бу ота- хон бӯш вақтида улфатлар билан суҳбат қуради. 4. Кӯпгина ижодкорлар қадимий Ӯш ҳақида қушиқ яратишни орзу қила- дилар. 5. Ватанга бӯлган муҳаббат ҳисси ҳар бир инсоннинг қалбида яшайди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

tojik-soniya

Тожикча шеърлар / Шерҳо

Дӯст ҳақида тожикча шеър Бархез, то ниҳем сари худ ба пои дӯст, Ҷонро фидо кунем, …