Главные новости
Главная / Жамият / Қувасой шаҳрига янги ҳоким тайинланди, Фарғона вилоятида яна ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда
<

Қувасой шаҳрига янги ҳоким тайинланди, Фарғона вилоятида яна ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда

Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрига ҳам янги ҳоким тайинланди. Вилоят уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган Равшан Раҳимжонов шаҳарнинг янги ҳокими этиб тайинланган.


Равшан Раҳимжонов / Фарғона вилояти ҳокимлиги

Равшан Раҳимжонов 4 апрель куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида шаҳарнинг янги раҳбари этиб тасдиқланган.

У бу лавозимда 2011 йилдан буён ишлаб келган, эндиликда вилоятнинг бошқа бир шаҳри – Марғилонга раҳбар этиб тайинланган Адҳамжон Зиёвуддинов ўрнида иш бошлайди.

Эндиликда Марғилон шаҳрининг собиқ ҳокими Мирзоҳид Миродилович Убайдуллаев Фарғона вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаши кутилмоқда.

Ўз навбатида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Фарҳод Муродович Тошпўлатов бошқа лавозимда иш бошлаши кутилмоқда.

Сайт манбасининг хабар беришича, Фарғона вилояти Данғара туманида ҳам ҳоким алмашиши кутилмоқда. Маълумот учун, ҳозирда туманда Анвар Алиевич Абдуллаев ҳоким ҳисобланади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

8tqwlottzbeqkk1zjfwhwvyj8kgejsyk

«Ҳали инсон ракеталаримизда Марсга парвоз қилади» — SpaceX’нинг бош мақсади

«Тесла» электрокарлари, «PayPal» компанияси асосчиларидан бири ва ўзининг космик ракеталари билан тилларга тушган Илон Маск …