Главная / Жамият / ЎТКАН КУНЛАР – (Романдан боблар)

ЎТКАН КУНЛАР – (Романдан боблар)

Ёзғучидан

Модомики, биз янги даврга оёқ қўйдик, бас, биз х.ар бир йўсунда ҳам шу янги давр- нинг янгиликлари кетидан эргашамиз ва шунга ўхшаш достончилиқ, рўмончилиқ ва ҳикоячиликдарда хам янгаришға, халқимизни шу замоннинг “Тоҳир-3уҳра”лари, “Чор дарвеиГлари, “Фарход-Ширин” ва “Бахромгўр”лари билан танишдиришка ўзимизда мажбурият хис этамиз.

utkan-kunlarЁзмоққа ниятланганим ушбу – “Ўткан кунлар”, янги замон рўмончилиғи би­лан танишиш йўлида кичкина бир тажриба, яна тўғриси, бир хавасдир. Маълумки, хар бир ишнинг ҳам янги – ибтидоий даврида талай камчиликлар билан майдонға чиқиши, ахлларининг етишмаклари ила секин-секин тузалиб, такомулга юз тутиши табиий бир ҳолдир. Мана шунинг далдасида хавасимда жасорат этдим, хаваскорлик орқасида кечатурган кусур ва хатолардан чўчиб турмадим.

Мозийға қайтиб иш кўриш хайрлик, дейдилар. Шунга кўра мавзуъни мозийдан, яқин ўткан кунлардан, тарихимизнинг энг кирлик, кора кунлари бўлған кейинги “хон замонлари”дан белгуладим.

Муаллиф: Абдулла Қодирий (Жулкунбой)

Биринчи бўлим

  1. ОТАБЕК ЮСУФБЕК ҲОЖИ ЎҒЛИ

1264-инчи ҳижрий, далв ойининг ўн еттинчиси, қишки кунларнинг бири, қуёш ботқан, теваракдан шом азони эшитиладир…

Дарбозаси шарқи-жанубийга қаратиб қурилған бу донғдор саройни Тошканд, Самарканд ва Бухоро савдогарлари эгаллаганлар, саройдаги бир-икки ҳужрани ис- тисно қилиш билан бошқалари мусофирлар ила тўла. Сарой аҳли кундузги иш кун- ларидан бўшаб ҳужраларига қайтқанлар, кўб ҳужралар кечлик ош пишириш ила машғул, шунинг учун кундузгига қарағанда сарой жонлиқ: кишиларнинг шақиллашиб сўзлашишлари, хохолаб кулишишлари саройни кўкка кўтаргудек.

Саройнинг тўрида бошқаларға қарағанда кўркамрак бир ҳужра, анови ҳужраларга кийгиз тўшалгани ҳолда бу ҳужрада қип-қизил гилам, утталарда бўз кўрпалар кўрилган бўлса, мунда ипак ва адрас кўрпалар, наригиларда қора чироғ сасиғанда, бу ҳужрада шамъ ёнадир, ўзга ҳужраларда енгил табиъатлик, серчақчақ кишилар бўлғанида бу хужранинг эгаси бошкача яратилишда.

Оғир табиъатлик, улуғ гавдалик, кўркам ва оқ юзлик, келишган, қора кўзлик, мутаносиб қора қошлиқ ва эндигина мурти сабз урган бир йигит. Бас, бу хужра бино ва жиҳоз ёғидан, хам эга жиҳатидан диққатни ўзига жалб этарлик эди. Қандоғдир бир хаёл ичида ўлтурғучи бу йигит Тошканднинг машҳур аъёнларидан бўлған Юсуфбек ҳожининг ўғли – Отабек.

Сарой дарбозасидан икки киши келиб киргач, улардан бирави дарбоза ёнидағи кимдандир сўради:

  • Отабек шу саройга тушканми?

Бизга таниш хужра кўрсатилиши билан улар шу томонга қараб юрдилар. Бу икки кишининг биттаси гавдага кичик, юзга тўла, озроққина соқол-муртлик, йигирма беш ёшлар чамалик бир йигит бўлиб, Марғилоннинг бойларидан Зиё шоҳичи деганнинг Рахмат отлиқ ўғлидир, иккинчиси: узун бўйлик, қора чўтир юзлик, чағир кўзлик, чувоқ сокол, ўттуз беш ёшларда бўлған кўримсиз бир киши эди. Бу йигит яхшиғина давлатманд бўлса ҳам, лекин шуҳрати нима учундир бойлиги билан бўлмай, «Ҳомид хотинбоз» деб шуҳратланган, кишилар Ҳомид орқасидан сўзлашканда унинг отиға такилған лақабни қўшиб айтмасалар, ёлғиз «Ҳомидбой» дейиш ила уни танита олмайдирлар. Ҳомиднинг Отабек билан танишлиғи бўлмаса ҳам Раҳматка яқин қариндош – Зиё шоҳичининг қайниси, Рах,матнинг тоғаси.

Улар ҳужрага келиб кирдилар. Отабек келгучиларни улуғлаб қаршилади.

  • Бизни кечирасиз, бек ака, – деб Раҳмат узр айтди, – вақтсиз келиб сизни тинч- сизладик.

Отабек уларга юқоридан жой кўрсатар экан, ёқимлиқ бир вазиятда:

  • Тинчсизламадингизлар, билъакс қувонтирдингизлар, – деди, – шахрингизга биринчи мартаба келишим бўлғани учун танишсизлиқ, ёлғизлиқ мени жуда зерик- тирган эди.

Шу орада ҳужрага бир чол кириб ул ҳам меҳмонлар билан сўрашиб чикди. Бу чол Ҳасанали отлиқ бўлиб, олтмиш ёшлар чамасида, чўзиқ юзлик, дўнггироқ пешо- налик, сариққа мойил, тўгарак қора кўзлик, оппоқ узун соқоллик эди. Соқолининг оқлиғига қарамасдан унинг қаддида кексалик аломатлари сезилмас ва тусида ҳам унча ўзгариш йўқ эди.

Отабек меҳмонларни танчага ўтқузиб, фотиҳадан сўнг Ҳасаналидан сўради:

  • Тузукмисиз, ота?
  • Худога шукур, – деди Ҳасанали, – бояғидан бир оз енгилладим. Мазмуни ис теккан экан.
  • Баъзи юмушлар буюрсам…
  • Буюрингиз, ўғлим.
  • Раҳмат, ота, бўлмаса бизга чой қайнатиб берсангиз-чи.
  • Хўб, бегим.

Ҳасанали чикди. Раҳмат Отабек билан яна бир қайтиб соғлиқ сўрашқандан ке- йин сўради:

  • Бу киши кимингиз бўладир, бек ака?

Отабек Раҳматнинг саволига жавоб бермай эшикка қаради. Ҳасаналини ҳужрадан узоқлатиб сўнгра жавоб берди:

  • Қулимиз.

Бу сўздан нима учундир Ҳомид ажабланган эди.

  • Қулингиз?
  • Шундоғ.

Ҳасаналини болалиқ вақтида Эрондан киши ўғирлаб келгучи бир туркман қўлидан Отабекнинг бобоси ўн беш тилло баробарига сотиб олган эди. Ҳасаналининг Отабеклар оиласида қулликда бўлғаниға эллик йиллар чамаси замон ўтиб, энди Ота- беклар оиласининг чин бир аъзоси бўлиб кеткан. Хўжаси Юсуфбек ҳожига, айниқса, хўжазодаси Отабекка итоат ва ихлоси том бўлиб, бунинг эвазига улардан ҳам ишонч ва ҳурмат кўрар эди. Ҳасанали ўттуз ёшпиқ вақтида сотиб олған бир чўрига уйлан- тирилган бўлса ҳам, аммо ўғил-қизлари бўлмаған, бўлсалар ҳам ёшликда ўлиб кет- канлар. Шунинг учун бўлса керак, Отабекка ихлос қўйиб, унга ўз боласи каби қарар: «Улганимдан кейин руҳимга бир калима қуръон ўқуса, бир вактлар Ҳасанали ота ҳам бор эди деб ёдласа, менга шуниси кифоя» деб қарор берган ва ҳозирдан бошлаб Отабекка бу тўғрида сипоришлар бериб, ундан самимий ваъдалар олиб юрғучи оқ кўнгил бир қул эди.

Ҳасанали устида бўлған ҳалиги гапдан кейин Раҳмат сўради:

  • Тошканддан нималар келтирдингиз, бек ака?
  • Арзимаган нарсалар: газмол, калапой афзали ва бир оз қозон.
  • Марғилонда газмол билан калапой афзалининг бозори чаккон, – деди Ҳомид.

Отабек миқрози бил ан шамъ сўхтасини кесиб тузатди. Орада ётсирашка ўхшаш бир ҳол бор, нима учундир бир сўзлаб икки тўхтар эдилар. Бу ўнғайсиз ҳолатдан чиқиш ва, сўзға улаб юбориш учун Раҳмат тиришкандек кўринар эди.

  • Марғилонни қандай топдингиз, бек ака, хушландингизми, ё?..

Бу саволнинг жавобига Отабек иккилангандек ва ўнғайсизланғандек бўлди.

  • Нима десам экан… Марғилонни ҳар ҳолда… хуш кўрдим, Марғилон Туркисто- нимизнинг тўқуғучилиқ ҳунарида биринчи шаҳридир.

Иккиланиб берилган бу жавобдан Ҳомид билан Раҳмат бир-бирларига қарашиб олдилар. Отабек бу ҳолатни сезди ва ўзининг сўзини кулгуликка олиб изоҳ берди:

  • Келган кунимдан Марғилонинғизни хушламай бошлаған эдим. Чунки та- нишларим йўқ, мусофирчилик билиниб қолаёзған эди. Энди бу соатдан бошлаб Марғилондан розиман, негаки, йўқлаб келгучи сизнинг каби кадрдонлар ҳам бўлур экан.
  • Кечирингиз, бек ака, – деди Раҳмат, – мен сизнинг Марғилон келганингизни бу кун отамдан эшитдим. Йўқса, албатта сизни зериктирмас эдим.
  • Аниқми?
  • Тўғри ran, – деди Раҳмат, – отам Тошканд борғанларида тўп-тўғри сизнинг эшикингизга тушсинлар-да, сиз саройга тушинг. Бу тараф билан сиздан ўпкани биз қилсақ арзийдир.
  • Ҳаққингиз бор, – деди Отабек, – аммо биринчидан, сизнинг ҳавлингизни сўроғлаб топиш менга қийинрок кўринди, ундан сўнг молимизни ортған туякашлар шу саройға тайинланған эдилар.
  • Ҳар ҳолда бу узр эмас.

Ҳасанали дастурхон ёзиб қумғон киргизди. Одатий такаллуфлар билан дастур- хон ва чойга қаралди. Ҳомид нонни шиннига булғар экан сўради:

  • Ёшингиз нечада, бек?

Отабекнинг лаби қимирламасдан чой қуйиб ўтирган Ҳасанали жавоб берди:

  • Бекка худо умр берса, бу йил ҳамдуна бўлса тўппа-тўғри йигирма тўрт ёшга кадам кўядилар.
  • Иигирма тўрт ёшга кирдимми, ота? – деди бек. – Чиндан \ам неча ёшга кир- ганимни ўзим билмайман.
  • Иигирма тўрт ёшга кирдингиз, бек.

Ҳомид тағин сўради.

  • Уйланганмисиз?
  • Йўқ.

Ҳасанали Отабекнинг ёлғиз “йўқ” билан тўхташига каноатланмади ва бу тўғрида ўз томонидан изохлар беришни лозим кўрди:

  • Бек учун бир неча жойларга қиз айтдирмак исталинган бўлса ҳам, – деди, – ав- вал такдир битмаганлик, ундан кейин бекнинг уйланишка бўлған қаршилиқларидан бу кунгача тўй қилолмай келамиз. Улуғ хўжамизнинг қатъий ниятлари бу сафардан қайтғач бекни уйландиришдир.
  • Манимча, уйланишдек нозик бир иш дунёда йўкдир, – деди Раҳмат ва Отабек- ка юз ўгирди. – Уйлангач, хотининг табъингга мувофиқ келса бу жуда яхши; йўқса, мунчалик оғир ran дунёда бўлмас.

Отабек Раҳматнинг бу сўзини самимият билан қаршилади.

  • Сўзингизнинг тўғрилиғида шубҳа йўқ, – деди, – аммо шуни ҳам қўшмоқ ке- ракки, оладирғон хотинингиз сизга мувофиқ бўлиши баробарида эр ҳам хотинға мувофиқуттабъ бўлсин.
  • Хотинға мувофиқ бўлиш ва бўлмаслиқни унча кераги йўқ, – деди Ҳомид эъти- розланиб, – хотинларга “эр” деган исмнинг ўзи кифоя… аммо жиян айткандек, хотин деган эрга мувофиқ бўлса бас.

Раҳмат кулиб Отабекка қаради. Отабек ҳам истеҳзолик табассум ораси Ҳомидга кўз қирини ташлади.

  • Уйланишдаги ихтиёримиз, – деди Раҳмат, – ота-оналаримизда бўлғанликдан, оладирған келинлари ўғиллариға ёқса эмас, балки унинг ота-оналари ўзларига ёқса бас. Бу тўғрида уйлангучи йигит билан эр қилғучи қизнинг лом-мим дейишка ҳақ ва ихтиёрлари бўлмай, бу одатимиз маъқул ва машруъ ишлардан эмасдир. Масалан, мен ота-онамнинг ёқдиришлари билан уйландим… аммо хотиним ота-онамга мувофиқ бўлса ҳам менга мувофиқ эмас, сиз айтгандек, эҳтимол мен ҳам хотинимға мувофик эмасдирман… Сўзингиз жуда тўғри, бек ака.

Отабек Раҳматнинг сўзини ихлос билан эшитди ва “сен нима дейсан?” дегандек қилиб Ҳомидга қаради.

  • Жиян, – деди Ҳомид Раҳматка қараб, – бошлаб уйланишинг, албатта, ота-онанг учун бўлиб улардан ранжиб юришингни ўрни йўқ. Хотининг кўнглингга мувофиқ кел- мас экан, мувофиқини олиб, хотинни икки қил. Буниси ҳам келишмаса учунчисини ол. Хотиним мувофиқ эмас деб зорланиб, ҳасратланиб юриш эр кишининг иши эмас.

Раҳмат Отабекка кулимсираб қаради-да, тоғасиға жавоб берди.

  • Хотин кўпайтириб, улар орасида азобланишнинг нима ҳикмати бўлсин? – деди. – Бир хотин билан муҳаббатлик умр кечирмак, манимча, энг маъқул иш. Ма­салан, икки хотинлиқнинг биттаси сизми? Уйингизда ҳар куни жанжал, бир дақиқа тинчлиғингиз йўқ.
  • Сенингдек йигитлар учун. албатта, битга хотин хам ортиқчалик қиладир, – деб кулди Ҳомид. – Кўб хотин орасида азобланиш ўзи нима деган сўз? Қамчингдан кон томса, юзта хотин орасида ҳам роҳатланиб тириклик киласан. Мен бу кунгача икки хотин ўртасида туриб жанжалға тўйгунимча йўқ, аммо хотинни учта қилишға ҳам ўйим йўқ эмас.
  • Сизга тараф йўк, тоға.

Ҳомид мағрур бир тусда Отабекка қаради. Отабек унинг сўзидан кулимсираган эди.

Ҳасанали паловға урнаш учун ташқарига чикди. Отабек меҳмонларга чой қуйиб узатди. Ҳомиднинг ҳалиги сўзидан кейин орадағи баҳс кесилган эди. Учовлари хам бир нарсанинг хаёлини сургандек кўринар эдилар. Бир неча вақт шу ҳолда қолишиб Раҳмат тоғасидан сўради:

  • Мирзакарим ака қизини эрга бердими, эшитдингизми?

Бу саволдан нима учундир Ҳомиднинг чеҳраси бузилди ва тилар-тиламас жавоб берди:

  • Бундан хабарим бўлмади. Гумонимча, бермагандир.

Раҳмат сўздан четда қолдирмас учун Отабекни ҳам ораға олди:

  • Бизнинг Марғилонда бир қиз бор, – деди, – шундоғ кўхдикки, бу ўртада унинг ўхшаши бўлмас, деб ўйлайман.

Ҳомид бир турлик вазиятда ер остидан жиянига қаради. Тоғасининг ҳолидан ха- барсиз Раҳмат сўзида давом этти:

  • Шаҳримизда Мирзакаримбой отлиғ бир савдогар киши бор, бу шунинг қизидир. Балки сиз Мирзакарим акани танирсиз, у бир неча вақт Тошкандда қутидорлиқ қилиб турған экан?
  • Йўқ… Танимайман.

Ҳомиднинг юзидаги бояғи ҳолат яна ҳам кучланиб гўё токатсизланғандек кўринар эди, Раҳмат давом этти:

  • Унинг ҳавлиси пояфзал растасининг бурчагидаги иморатдир. Ўзи давлатманд бир киши; Тошканд ашрофларининг кўблари билан алоқадор бўлғанлиқдан балки отангиз билан таниш чиқар.
  • Эҳтимол, – деди Отабек ва нима учундир ғайри-ихтиёрий бир тебран- ди. Унинг юзида бир ўзгариш ва вужудида бир чайқалиш бор эди. Ундаги бу ўзгаришдан Раҳмат хабарсиз бўлса ҳам, аммо Ҳомид уни ер остидан таъқиб этар эди. Бу таъқиб Отабекдаги ҳалиги ўзгаришни пайкабми ёки тасодифийми эди, бу тўғрида бир мулоҳаза айтиш, албатта мумкин эмас. Яна бир неча вақт жим қолдилар.
  • Энди бизникига қачон меҳмон бўласиз, бек ака?

Раҳматнинг бу сўзи билан Отабек хаёлидан бош кўтарди:

  • Худо хохдаған вақтда бўлармиз…
  • Иўқ, бек ака, – деди Раҳмат, – сиз аниқлаб бир кунни тайин қилингиз, биз бу ерга сизни таклиф қилғали келганмиз.
  • Овора бўлмоқнинг нима зарурати бор?
  • Бунда овора бўлиш деган нарса йўқ. Иложи бўлса сизни бу саройдан ҳавлиға кўчирамиз. Ҳозирга бир кунни тайин қилиб бизга меҳмон бўлинг-чи… Отам сизнинг билан ўлтуришиб Тошканд аҳволотини сўзлашмакка муштокдирлар.
  • Бу саройдан сизларникига кўчишим оғир, – деди Отабек, – аммо отангизнинг зиёратларига боришға ҳар қачон ҳозирман.
  • Соғ бўлинг, бек ака, борадирған кунингизни тайин қила оласизми?
  • Маълумингиз, кечалари бўш бўламан, шунинг билан бирга отангиз қайси вақтни ихтиёр қилсалар ижобат этишдан ўзга чорам бўлмас.
  • Саломат бўлингиз, – деди Раҳмат, – шуни ҳам сиздан сўрайин: ўлтуришка бето­на кишилар хам айтилса мумкинми, озор чекмасмисиз? Чақирилғанда хам ўзимизга яқин ва ахл кишилар бўлур, масалан, Мирзакарим қутидор каби.

Бу вақт Отабекнинг тусига ҳам ҳалигидек ўзгариш чикди эрсада, лекин сездир- масликка тиришиб жавоб берди:

  • Маним учун фарқсиз.

Ошдан сўнг меҳмонлар билан хайрлашиб чикдилар.

  1. КИРОЙИ КУЯВИНГ ШУНДОҒ БЎЛСА!

Пояфзал бозори ва унинг бурчагидаги ҳавли… Уқуғувчи, албатта, бу ҳавлининг эгаси билан таниш чиқар. Кўримсиз, чирк босиб қорайған, жуда кўб хизмат қилиб кексайган, очиб-ёпқанда анвоъи – турлик доди-фарёд қиладирған, бунда саналған сифатларини бир ерга жамлаб натижа чикарғанда “шарти кетиб, парти қолған” бир дарбозанинг остонасидан уч-тўрт қадам ичкарига кирилса Бухоро зиндонларидан бирини хис этилур ва қоронғу йўлакнинг ниҳоятидаги ёруқлиққа томон ошиқилур. Қоқилиб-суқилиб йўлак зиндонидан қутилинғач бир улуғ ариқ ёқасиға, ўрдадек ҳавлига чиқилур ва рохат тин олинур. Ҳавлининг кун чиқарида кун ботишиқа қаратиб солинған, унча махтарлиқ бўлмаса ҳам аммо замонасининг олдинғи биноларидан ҳисобланған бир айвон билан бир уйга кўз тушадир. Саҳн ва бинолар киши зотидан бўш, шунинг учун бу ҳавли оиланинг ташқариғи қисми – мехмонхона эканлиги онг- лашилур.

Саҳннинг тун ва кун ботар жихатлари кичкина хужралар билан ўралған ва бу хужраларнинг барча эшиклари ёпиқ ва қулфланған ҳолда бўлиб моллар билан банд- лиги ва уй эгасининг давлатлик киши бўлғанлиғи билинур.

Ҳавлининг жануб тарафи дўконлар орқаси, аммо катта туп гилос ёғочлари қоплаб ётадирлар.

Энди биз ташқари ҳавлини қўйиб меҳмонхонанинг ёнидан ичкарига кирамиз. Ичкари хавлининг йўлаги ҳам наргисидек усти ва бағри ёпиқ қоронғу, йўлакнинг нихоятига бориб ўнгга юрилса ахтахонага, чапка юрилса биринчи мартаба киргани- миздек улуғ бир хавлига чиқармиз. Ҳавлининг тўрт тарафи турлик эхтиёж бинолари билан ва тўрдаги бинонинг икки бикини катта уйлар билан ўралған бўлиб, шу икки уйнинг орасиға ўлтурган кошинкор ва нақшин чорхари айвон бу хавлининг биринчи мартаба кўзга чалинадирған ортиқлиқларидандир. Шу чорхари айвоннинг ўрта бир ерида, устига атлас кўрпалар ёпилған танчанинг тўрида деворга суяниб, аврасига қора мовут сирилган совсар пўстин кийиб бир киши ўлтурадир. Бу киши билан иккинчи мартаба танишиб ўлтурмаймиз, чунки, бу одам ўқуғучи билан танишқан – Мирзака­рим қутидор. Танчанинг икки биқинида икки хотин: булардан биттаси ичидан атлас кўйнак, устидан одми хон атлас гуппи кийган, бошиға оқ даканани хом ташлаған, ўттуз беш ёшлар чамали. гўзал, хуш бичим бир хотин. Юзидан мулойимлик, эри- га итоат, тўғрилиқ маънолари томиб турған бу хотин қутидорнинг рафиқаси – Офтоб ойим, иккинчиси етмишлардан ўткан бир кампир. Офтоб ойимнинг онаси – Ойша биби. Ўчоқ бошида қўполғина, қирқ беш ёшлар чамалиқ яна бир хотин чой қайнатиб юрадир. Бу хотин эрса оиланинг чўриси – Тўйбека. Биз булар билан танишишни шу ерда қолдириб айвоннинг чап тарафидаги дарича орқалик уйга кирамиз, ҳам уйнинг тўрига солинған атлас кўрпа, пар ёстиқ қучоғида совукдан эринибми ва ё бошқа бир сабаб биланми уйғоқ ётқан бир қизни кўрамиз. Унинг қора зулфи пар ёстиқнинг турлик томониға тартибсиз суратда тўзғиб, қуюқ жинг- гила кипрак остидағи тимқора кўзлари бир нуқтаға тикилган-да, нимадир бир нарсани кўрган каби… Қоп-қора камон, ўтиб кеткан нафис, қийиқ қошлари чи- мирилганда, нимадир бир нарсадан чўчиган каби… Тўлған ойдек ғуборсиз оқ юзи бир оз қизиллиққа айланган-да, кимдандир уялған каби… Шу вақт кўрпани қайириб ушлаган оқ нозик қўллари билан латиф бурнининг ўнг томонида, таби- ъатнинг ниҳоятда уста қўли билан қўндирилған қора холини қашиди ва боши- ни ёстиқдан олиб ўлтурди. Сариқ рупох, атлас кўйнакнинг устидан унинг ўртача кўкраги бир оз кўтарилиб турмоқда эди. Туриб ўлтургач бошини бир силкитди-да, ижирғаниб қўйди. Силкиниш орқасида унинг юзини тўзғиған соч толалари ўраб олиб жонсўз бир суратка киргизди. Бу қиз суратида кўринган малак қутидорнинг қизи – Кумушбиби эди.

* * *

Қутидор меҳмонларни жўнатиб ётиш учун ечинар экан, Офтоб ойим сўради:

  • Чиройлик йигит, ақллик йигит, деб махтий-махтий Тўйбеканинг ичаги узилди, у ким эди?
  • Меҳмонимиз ўша эди, – деди қутидор, – тошкандлик Юсуфбек ҳожи отлиғ яқин ошнамнинг ўғли.
  • Тўйбеканинг махтағанича борми, ўзи?
  • Бор, – деди қутидор ва ғиталанди[1] [2], – худо кишига ўғил берса шундайини берсин-да.

Офтоб ойим кула-кула Тўйбеканинг Отабек тўғрисида сўзлаган гапларини ва Кумуш билан бўлған можаросини сўзлаб чикди. Қутидор х.ам кулгидан ўзини тўхтатолмас экан:

  • Тентагингнинг ақли бало, киройи куявинг шундоғ бўлса, – деди.

Савол ва топширикдар:

  1. Роман билан таниша бошладингиз. Роман поэтикаси,тасвир оҳангининг
  2. Нима учун Қодирий роман сюжетини кейинги “хон замонлари”дан,тарихимизнинг энг кирлик, кора кунларидан олди ?
  3. Отабек портрета чизилган ўринларни қайта ўқинг. Ёзувчи Отабек портретини тасвирлашда қандай бадиий воситалардан фойдаланган?
  4. Отабек, Зиё шоҳичининг ўғли Раҳмат, Ҳомид тасвирларини ўзаро киёсланг. Ёзувчи адабий портрет тасвири билан унинг характерини қандай чамбарчасликда тасвирлаган?
  5. Отабекнинг Ҳасаналига муносабатини кандай баҳолайсиз? Шу ўринда Отабек характерининг кандай кирралари очиляпти?
  6. Раҳмат ва Ҳомиднинг умр йўлдошига бўлган карашларини ўзаро киёсланг. Сиз кимнинг фикрига қўшиласиз?
  7. Кумуш ҳакида ran кетганда Ҳомид нима учун тинчсизлана бошлади? Отабекнинг “гайри-ихтиёрий тебраниши”, “… юзида бир ўзгариш ва вужудида бир чайқалиш” борлигининг боиси нимада?
  8. Ҳомид Отабекдаги ўзгаришни пайкаб уни ер остидан таъкиб эта бошлади. Нима учун?
  9. “Пояфзал бозорининг бурчагидаги ҳавли“ тасвирини кайта ўкиб чиқинг. Сизда кандай хлссиёт пайдо бўлди?
  10. Кумуш портрета чизилган ўринларни қайта ўқинг. У сиз тасаввур қилган Кумушга ўхшайдими?
  11. Нима сабабдан Мирзакарим кутидор Отабек ҳақида “… киройи куёвинг шундог бўлса…“ деган хулосага келади?

Учинчи бўлим

  1. МУСУЛМОНҚУЛ ИСТИБДОДИГА ХОТИМА

Қиш чиқар олди. Мусулмонқул воқиъасидан йигирма кунлар чамаси кейин эди. Мухаммад Ражаб қўрбошининг уйидан икки-уч кайталаб киши келабергандан кей­ин, Юсуфбек кожи иложсиз қолиб боришқа мажбур бўлди.

Йиғинда Муҳаммадниёз қушбеги, Қосим мингбоши, Қамбар шарбатдор, Каримқул понсадлардан тортиб Тошканднинг етуклик ашроф ва аъёнидан ўн бешлаб одам бор эди.

Мехдюнлар учун мева-чева, қуюқ-суюқ тортилди. Зиёфат тўкун эди. Емак ас- носида Ниёз қушбеги сўзлаб йиғиннинг мақсади билан ахди мажлисни танишдира борди:

– Оғалар, инилар! Билиндики, оғайнилар бир тан, бир жон бўлсалар қипчок касофатидан қутилиш унча қийин тушмас экан. Мундан бир ой илгари биз қандай ҳолда эдик? Мусулмонкулнинг омонсиз қиличи оғайнининг бўғзида эди. Худо ҳожи акамизнинг умрини узун килиб, бола-чақасининг эгалигини кўрсатсинки, аввало унинг ақллик тадбири, ундан кейин оғайнининг бир ёқадан бош чиқариши соясида Мусулмонқул балосидан енгилгина қутилдик. Аммо бу қутилишни чин қутилиш деб бўлмайди. Нега десаларингиз, оқ ит бўлмаса, қора ит товоқ-қошиққа тегмакда. Ҳали биз саҳройи қипчоқ элидан узил-кесил қутилғанимиз йўқ. Анови Мусулмонқул бўлмаса, бошқа Алимқулнинг бош кўтариши аниқ, – деди қушбеги ва дастурхондан чўқиниб давом этди. – Нормуҳаммаднинг раъйини деб, ҳамма их- тиёр ўз қўлимизда бўлгани ҳолда, Ўтаббойни мингбоши белгулаб юбордуқ… Бу ҳам ўзимизнинг энг катта хатоларимиздин. Мен ўша кундан бери ўз-ўзимдан бўғилиб юрийман: Мусулмонқулнинг ити бўлмаса, ўзимиздан мингбоши бўларлиқ одам қуриб қолувдими, дейман. Йўқ, оғалар, темирни қизиғида суқиб қолиш керак! Қачонғача биз бу саҳройи итлар билан сану манга боришиб юрамиз? Яхшиси шулки, бу бош оғриқларни бир варакай орадан кўтариб тинчишайлик. Биз шу ердаги оғайнилар би­лан кенгашиб бир гапка тўхтаб қўйдиқ. Аммо бу маслаҳатнинг ҳожи акамизга ҳам маъқул тушмоғида шубҳа қилмаймиз. Бу ўйимизга хон ҳам бир нарса демаса керак. Қўқон, Марғилон, Андижон, Ўш ва бошқа ерларнинг оғайнилари ҳам бу гапдан бош тўлғамаслар. Нега десангиз, қипчоқ деган ифлос барчани ҳам жонидан тўйдирди, – деди ва носқовоғини қоқа-қоқа бир отимини тилининг тегига ташлади.

Юсуфбек ҳожи ҳалиги ran сўзланғанда қўлидағи пиёласини чайқатиб оғир бир ҳолат кечирган ва чуқур бир сукутка кеткан эди. Бошқалар бўлса Ниёз қушбегининг сўзидан кейин бир кўздан деярлик ҳожининг юзига тикилган эдилар. Ҳожи миқ эт- май ўлтура бергач, Қамбар шарбатдор ўзининг хипча товуши билан қушбегининг гапини кучлаб тушди:

  • Сўзингиз жуда тўғри, қушбеги, – деди, – сиз айткандек, бизга икки йўл бор: қипчоқни қириб йўйиш ва ёки бутунлай қипчоқ қўлида қолиб кетиш.

Юсуфбек ҳожи кўтарилиб Қамбар шарбатдорга қаради ва мажлисни ер остидан кузатиб чиқиб, яна жим қолди.

Каримқул понсад ҳожини туртмак мақсадида:

  • Кенгашлик иш тарқамас, деганлар. Ҳожи акамиз ўйлашиб жавоб берсинлар-чи, ахир, – деб қўйди.
  • Билмадим… – деди ниҳоят ҳожи, – сизларнинг муддаонгларга тушунмадимми ёки тушунсам ҳам ўзимга ётишиб келмадими, ҳайронман.

Ниёз қушбеги бошини қашиб олди:

  • Нимасига ҳайронсиз, ҳожи!
  • Мақсадларингиз Қамбарбекнинг айтканидек қипчоқни кесишми?

Қушбеги иккиланмай жавоб берди:

  • Кесиш!
  • Сизларни, – деб истеҳзоланиб кулди ҳожи, – бу ишка нима ва ким мажбур қиладур?

Қушбеги ёронлариға қараб олди:

  • Саволингиз қизиқ, – деди, – сабаби бизлардан ҳам кўра сизга маълум бўлса керак-ку.
  • Дуруст айтасиз, – деди ҳожи бошидаги салласини олиб, – Мусулмонқулни ҳайдамоққа мажбур бўлған эдик – ҳайдадиқ. Барча ёмонлиқ ўшанинг боши билан бирга кеткандек қипчоқ оғайнилар ила тотуклашдик, қипчоқларнинг эски адоватла- ри битди… Бас, бизга тағин нима керак?

Ҳожининг бу гапи мажлисни бир-бирисига аланглатиб қўйди. Аммо қушбеги сирни бой бермас учун тиришкандек қилиб кулди:

  • Мусулмонкул энди тинч ётар, деб ўйлайсизми?
  • Албатта, ўйламайман, лекин Мусулмонқулни тинчимайдир деб ҳўлу қурук қипчоққа тиғ тортиш ҳеч бир акдға сиғадирған ran эмас. Узингиз, қушбеги, айтинг- чи, биз бу кунгача ёмонлиқни кимдан кўрдик? Қипчоқ отлиқ халкданми ёки унинг саноқлиқ бўлған бир неча кишилариданми?
  • Нафсиламрни айтканда, биз қипчоқ деганнинг ҳар бирисидан хам дакки еб келамиз.
  • Сўзингизда янглишлиқ бор, қушбеги! Агар сиз нафсиламрга қарасангиз икки халкни бир-бирисига совуқ кўрсатиб, адоват тухумини сочиб келгучи бир нечагина одам бор… Менга қолса мамлакатни тинчитиш учун шулар тўғрисида ўйлаш керак. Наинки, тўртта муттаҳамни деб бутун бир халкка хужум қилиш!
  • Сиз айткандек, ёмон тўрттагина эмас, ҳожи! Саҳродан келган ҳар бир қипчоқ бизнинг елкамизга минмакчи. Бизнинг товоғимизга тумшуғини тиқмоқчи – бунга қолганда ишни бир оз енгил ўйлаб турибсиз, ҳожи ака!

Қосим мингбоши:

  • Ҳожи акамнинг хамма гаплари фақат рахмдилликдан айтиладир, – деди, – аммо ўйлаш керакки, кипчоқ бу кунгача озғина оғайнининг қонини тўкдими? Анови кун Маражаббек билан хисоблашиб кўрсак, Қўқоннинг ўзидан икки йилнинг ичида етмиш саккиз бек ўлдирилибдир. Ҳали бу ҳисобка фуқародан ўлдирилган бечоралар кирмайдир.
  • Мен бу ҳақиқатлардан тониб турғаним йўк, мингбоши. Аммо биз сенга сен, деб жавоб бермасак, бизники ақл ва инсоф доирасидан чиқмаса дейман…

Орадан бирав хожининг сўзини бўлди:

  • Ақл, инсоф билан иш қила-қила энди жуда тўйдик.

Ҳожи сукут қилди, ўзининг шунчалик гапларини ҳавоға кетиб турганини, мажлиснинг Ниёз қушбеги руҳида борганлиғини яхши сезди. Мундан бошқа Ниёз қушбегининг бундай бир фикрга келиши учун уни нима мажбур қилған – буни хам очиқ онглади. Ниёз қушбегининг барча кинаси Утаббойнинг мингбоши белгулан- ган кунидан бошланганини, “мен турған ерда, қипчоқ мингбоши бўлсинми!” деган кек орасида бу фикр фақат унинг томонидан майдонга чиқарилғанлиғи Юсуфбек хожининг мулохазасидан ўтди. Мажлиснинг бошқа аъзолариға бўлса, иш йўғидан юмуш чиқаришқа талабгор бекорчилар, деб қаради.

Албатта, эл фойдасидан кўра ўз манфаатини олдинга сургучи бу чўталчи бе- кларга қарши хожининг совуққонлик саклай олиши ва асабийлашмаслиги мумкин эмасди.

  • Беклар, – деди, – маним хамма мулохазам юрт, эл манфаати нуқтасидан туриб айтиладир. Мен ҳеч бир вақт инкор қила олмайманким, ёлғиз ўз ғарази йўлида иш қилғучи палид кишилар қипчоқлар орасида бор бўлғанидек, бизда ҳам йўк эмас… Балки ановиларда ўнлаб бўлса, бизда юзлаб бор. Ўзи бизнинг кўзимизга итдек совуқ кўринган қипчок бачча Нормуҳаммаднинг эл учун қилиб турған тўғри хизматини мен ўз умримдаги Тошканд беклари орасида биринчи мартаба кўраман. Буни сиз, яхшилар ҳам инкор қила олмассиз. Бас, айб қипчокда эмас, балки унинг манфаати шахсияси йўлида иш кўргучи бошлиқларида ва қипчоқлар ўйлағандек гуноҳ қора чо- понлиларда бўлмай, балки унингуч-тўрт маънисиз бекларида!.. Биродарлар! Ўрус ўз ичимиздан чиқадирған фитна-фасодни кутиб, дарбозамиз тегида қўр тўкиб ётибдир. Шундай машҳар каби бир кунда биз чин ёвға берадирган кучимизни ўз қўлимиз билан ўлдирсак, сен фалон деб қирилишсак ҳолимиз нима бўладир. Бу тўғрида ҳам фикр килғучимиз борми? Кунимизнинг кофир қўлиға колиши тўғрисида ҳам ўйлаймизми ёки бунга карши хозирлик кўриб кўйғанмизми?!

Ҳожи ўзини тутолмай кўз ёшисини оқ соқолиға қуйиб давом этти:

  • Мана, биродарлар! Сиз ўз қипчоғингиз учун қабр қазиған фурсатда, сизга ик- кинчилар тобут чопадир. Биз қипчокка килич кўтарганда, ўрус бизга тўп ўқлайдир. Сиз дунёда ўзингизнинг ягона душманингиз килиб кипчоқни кўрсангиз, мен бошқа ёвни ҳар замон ўз якинимға еткан кўраман! – деди ва рўймоли билан кўз ёшиси­ни артиб ўрнидан турди. – Агарда дунёдан ўтаёзған бир кексангизнинг маслаҳатига қулоқ берсаларингиз бу фикрингиздан кайтинг, биродарлар! Илло Юсуфбекни ўлдиға чикариб, бу шум ишингиздан мени ташқарида ҳисоблангиз! – деди ва мажлиснинг ўлтуринг, тўхтанг сўзига қулоқ солмай, ўлтуришни ташлаб чикди.
  1. ҚИПЧОҚҚА ҚИРҒИН

Кечки соат тўртларда Қоймас дарбозасидан кайтиб шаҳарга кирдилар-да, дар- бозадан ўн адим нарида боши танидан олинған уч кишининг гавдасига йўликдилар. Отабек бу ҳолга тушунмади, чунки аҳёнда осиладирғон гуноҳкор Эски намозгоҳ до- рига элитилар эди. Шунга кўра дарбозабонни ҳужрасидан чакириб сўради:

  • Булар қандай гунохдсорлар экан?

Дарбозабон бекни таниб қўл қовиштирди:

  • Таксир, қипчоқлар.

Гунохдари нима экан?

Дарбозабон ётган гавдаларга қараб олди ва бекнинг яқиниға келди:

Ўзлари биларлар-ку, тақсиримнинг… бегимга айткулуги йўқ…

  • Гунохдари нима, ахир?
  • Ахир кипчоқлар-да, тўрам.

Отабек дикқатланди:

  • Қипчоқлар эканини билдим, аммо гунохлари нима деб сиздан сўраяпман!

Дарбозабон кўл ковиштирғанча Отабекка ажабланиб қаради:

  • Аниқ хабарлари йўқми тақсиримнинг? – деб яна сўради.

-Йўқ.

  • Вой-боёв тақсир, бу кун эрталабдан бери кўринган қипчоқни сўйиб юрдилар- ку. Гунохдари суриштирилмади, тақсир, – деди ва ўлукларнинг ёниға юриб келиб изоҳ берди, – мановисини уйидан олиб чиқиб сўйдилар, мановиси маним ёнимда турған дарбозабон эди – рахматлик. Мановисини танимайман ва лекин ўзи қипчок бўлса керак. Отабек даҳшатланиб ёнидағи Алига қаради, Али эса ётқан жонсиз гав- даларга қараб лабини тишлаб турар эди.
  • Кимлар ўлдирди? – деб Отабек даҳшат ичида дарбозабондан сўради.
  • Бу ерга келгучилар йигирма чоқли эдилар, ўзимизнинг Тошканд йигитларидан ҳам бор, қўқонлиқлар ҳам кўринадилар. Ўзлари ҳам қипчоқни қидира бериб хамма ёқни тозаям ғалвир қилиб юбордилар-да, тақсир… Қўқонга кеткан бекларданми, хон- данми, ишкилиб, шунақа буйруқ кепти-да, таксир… Бизлар хизматкор одам – нимани билайлик, тўрам!

Отабек масалага тушунгандек бўлди ва даҳшат ичида Али билан йўлға тушди. Ўттиз қадам босмай тағин икки ўлукка учрадилар. Ўн адимда бир жонсиз гавда…

Энди Али сўрамай чидамади:

  • Наузанбиллох, бу нима деган ran, бек ака?!
  • Сўраманг!
  • Йўғ-а, – деди Али, – ахир хаммаси ҳам гуноҳкормикин?
  • Гуноҳкор!.. – деб заҳарханда қилди бек, – Мусулмонқулни биларсиз, албатта?
  • Нега билмай, икки ой илгари қочиғини ҳам кўрдим…
  • Билсангиз, – деди бек, – буларнинг ҳаммаси ўшанинг гуноҳига ўлдирилған ўхшайдир!

■ – Шу ҳам гапми, худоё тавба!

Адим сайин бир ўлукка учрар эдилар. Али санаб келар эди, гузарга етканда санок етмишдан ортди. Ҳали бу биргина тўғри кўчанинг хисоби бўлиб, кенг Тошканднинг ўзга кўчаларини ҳам ҳисобга олғанда фажиъ бир адад ташкил этиши маълум. Гузар- нинг ичига кирганда қатор чизилған кирқ чоклик ўлукларни кўрдилар…

Кун асрдан оғиб шомга яқин, шунинг учун гузардаги дўконлардан очуғи уч- тўртта, жумладан, Ҳасанали ҳам ярим очиқ дўконни олдида ўлтурар эди.

  • Соғ келдингизми, бек! Биз бу ерда юз хил васвасага тушиб ташвиш тортдиқ, – деди Ҳасанали.

Отабек бошқа хаёлда эди. Ҳасаналининг сўзини гўё эшитмагандек сўради:

  • Бу кун дадам қаерда эди?
  • Сиздан кейин ўрдага кеткан эдилар. Бир соатдан кейин шошқаннамо қайтиб келдилар-да, сизни сўрадилар, шундан сўнг қаёкка кетканларини билолмадим.
  • Қачондан бошлаб қипчоқни сўйдилар?
  • Отангизни келиши биланок, – деди Ҳасанали ва энтикиб фожиъани ҳикоя қилди. – Эй… бек, раҳмсизлик бунақа бўлар экан… Худда қиёмат бўлди! Бечора- лар нима гуноҳ килдиларкин? Уйида ҳалол касбини қилиб ўтурғанларғача тутиб сўйдилар… Эй бечоралар, қандай гунохлари бор экан?! Йигитлар тутиб келтуриб турадилар, жаллод бош кесиб борадир. Бу ногахоний қазодан эслари чиқиб кеткан бечоралар йиғлашадилар… Айниқса бир бўёқчи… худди хум ёнидан тутиб келган- лар – қўли бўёқ… Эй худо, мен нима гуноҳ қилдим, деб йиғлайдир… Чидаб бўлмади, дўконни ёпиб қочдим, кўблар хам қочдилар… тағин бир…
  • Бас, – деди Отабек. Ҳасанали хикоядан тўхтади, чунки бекнинг юраги эзилиб оқиш даражасига етиб, Али Ота билан хайрлашмасданоқ қочқан эди… Уйга бориб кечки ошни хам емади ва отасиға ҳам учрашмади, гўё шу йиртқичлар дунёсидан яширинғандек оқ кундаёқ тўшагига ётиб, кўрпасига бурканиб олди. Унинг бу ҳолига уй ичи тушунганлари учун, нима қилди, деб сўрамадилар ва ёниға хам келмади- лар…

Юсуфбек ҳожи эрталаб чойни Отабек билан бирга ичиш учун меҳмонхонаға чикди. Отабек терсайганча келиб чойға ўлтурди, отасига салом бермади. Чунки ул ўз отасини қипчоқ қирғинининг бош омилларидан деб қарор қўйған эди. Чой яримлай ёзди. Орадан чурк эткан сўз чиқмади.

Нихоят, ўғлиға енгиллик бериш ниятида ҳожи тилга келди:

  • Хафа бўлма, ўғлим.
  • Сизларга ўхшаб, – деди истехзоланиб, – қувонайми?

Ҳожи ўғлининг қандок фикрда ва нима учун терсайганини билди.

  • Янглишасан, ўғлим. … – деди. Кўзига ёш олди. – Ўзинг ўйлаб кўр ўғлим, ўз қўлимиз билан ўзимизникини кесишимиздан мамлакат учун қандай фойда бор? Башарти мен бу вахшатка иштирок қилған бўлсам, кайси ақл ва кандай манфаатни кузатиб кўшилишған бўламан? Агарда маним юрт сўрамоққа ва шу восита билан бойлик орттирмоққа орзум бўлса, бошкалардан ҳам кўра ўз ўғлимға – сенга маъ- лум бўлмасмиди? Нега хар бир нарсага еткан ақлинг шунга қолғанда оқсайдир. Нега ёнган юракимга яна сен хам захар сочасан?!

Титралиб ва тўлқинланиб айтилган бу сўзлар Отабекни ўкинтирди, ўлганнинг устига чиқиб тепиш қабилидан бўлған ўз ҳужумининг ҳақсиз эканига тушунди.

Юсуфбек ҳожи битта-битта ётиғи билан мажлис ҳакида баён қилиб, ўзининг қарши тушканини ва уларга укдира олмағандан кейин, мажлисни ташлаб чиқиб кет- канини сўзлаб келиб деди:

  • Бирор соатлар сўнг орқамдан Ниёз қушбеги келиб мендан афу сўради ва маж- лиснинг у фикрдан кайтқанини, ўзларининг хатоға кетканларини айтди. Мен хурсанд бўлиб, бу ишнинг зарарини яна исбот қилиб чикдим. Ниёз мен билан хайрлашар чоғида: “Жон хожи ака, энди ran шу ерда қолсин, битта-яримта эшитгудек бўлса, биз ерга қарарлиқ бўлмайлиқ, ўлтуришнинг катта илтимоси сиздан шул”, деди. Мен бу иблисона алдовга учиб, бу тўғрида на сенга ва на Нормуҳаммад кушбегига огиз оч- мадим ва уларнинг Қўқонға фотиҳаучун қўзғалишларидан ҳеч бир шубҳаланмадим… Эҳ, шайтонлар!

…Отабек ўзининг ўринсиз гапидан уялғаннамо ерга қаради ва бир мунча вақт фикрга кетиб ўлтурғандан сўнг сўради:

  • Йиртқичларнинг бу қирғиндан қандай муддаолари ҳосил бўларкин?
  • Мақсадлари жуда очиқ, – деди ҳожи, – биттаси мингбоши бўлмоқчи, иккинчиси Нормуҳаммад ўрниға минмакчи, учинчиси яна бир шаҳарни ўзига қарам қилмоқчи. Хон эрса Мусулмонқулға бўлған адоватини кипчоқни қириб аламдан чиқмоқчи. Менга қолса ўртада шундан бошқа хеч ran йўқ, ўғлим. – деди ва бир оз тўхтаб да- вом этди: – Мен кўб умримни шу юртнинг тинчлиғи ва фуқаронинг осойиши учун сарф қилиб, ўзимга азобдан бошқа ҳеч бир қаноат ҳосил қилолмадим. Иттифоқни не эл эканини билмаган, ёлғиз ўз манфаати шахсияси йўлида бир-бирини еб, ич- кан мансабпараст, дунёпараст ва шуҳратпараст муттаҳамлар Туркистон тупроғидан йўколмай туриб, бизнинг одам бўлишимизға ақлим етмай қолди. Биз шу ҳолда кета- дирган, бир-биримизнинг тегимизга сув қуядирған бўлсақ яқиндирки, ўрус истибдо- ди ўзининг ифлос оёғи билан Туркистонимизни булғатар ва биз бўлсақ ўз қўлимиз билан келгуси наслимизнинг бўйниға ўрус бўйиндириғини кийдирган бўлармиз. Уз наслини ўз қўли билан кофир қўлиға тутқин қилиб топширғучи – биз кўр ва ақлсиз оталарға худонинг лаънати, албатта, тушар, ўғлим! Боболарнинг муқаддас гавдаси мадфун Туркистонимизни тўнғузхона қилишқа ҳозирланған биз итлар яратгучининг қаҳрига, албатта, йўлиқармиз! Темур Кўрагон каби доҳийларнинг, Мирзо Бобур каби фотихдарнинг, Форобий, Улугбек ва Али Сино каби олимларнинг ўсиб-унган ва на- шъу намо қилғанлари бир ўлкани ҳалокат чуқуриға қараб судрағучи, албатта, тангри- нинг қаҳриға сазовордир, ўғлим! Гуноҳсиз бечораларни бўғизлаб, болалар ятимхо- наларини вайрон қилғучи золимлар – қуртлар ва қушлар, ердан ўсиб чиққан гиёхдар қарғишиға нишонадир, ўғлим!..

Савол ва топширикдар:

  1. Ниёз Қушбегининг мажлис ахдига айтган сўзларидан ўша даврдаги сиёсий ахволни тасаввур қилишга уриниб кўринг.
  2. Нима учун бутун мажлис ахли Юсуфбек хожининг фикрини билишга қизиқди?
  3. Мусулмонқулгабўлганнафратнибутунқипчоқахдигабуришгахаракатқилганларнинг сўзларини қандай бахолайсиз?
  4. Юсуфбек ҳожининг бу кунгача ёмонликни кимдан кўрдик? Қипчоқ отлиқ халқданми ёки унинг саноқли бўлган бир неча кишилариданми?”- деган фикри нима учун мажлис ахдини инсофга келтирмади?
  5. Юсуфбек ҳожининг Аммо биз сенга сен деб жавоб бермасак, бизники ақл ва инсоф доирасидан чикмаса дейман…” деган фикрини қандай бахолайсиз?
  6. Ёлғиз ўз ғарази йўлида иш қилувчи палид одамлар кипчоқларни орасида бор бўлганидек, бизда хам йўқ эмас. Балки анавиларда ўнлаб бўлса, бизда юзлаб бор” сўзларини шарҳлашга уриниб кўринг.
  7. машҳар каби бир кунда биз чин ёвға берадиган кучимизни ўз қўлимиз билан ўлдирсак, сен фалон деб қирилишсақ ҳолимиз нима бўладир”,-деб Юсуфбек ҳожи мажлис аҳлини қандай хавфдан огохлантирмоқчи бўлди?
  8. “Сиз ўз қипчоғингиз учун қабр қазиган фурсатда, сизга иккинчилар тобут чопадур” сўзларини қандай баҳолайсиз?
  9. Қипчоқларни фақат қипчок бўлганлари учун қириб ташлаш тўғрими? Сизнинг фикрингиз қандай? Калтабин одамларнинг мажлисдаги карорининг акс-садоси бўлган бу дахшатли фожеа сизда қандай туйғуларни туғдирди?
  10. Нима учун Отабек кечки овқатни ҳам емади ва отасиға учрашмай…”, гўё шу йиртқичлар дунёсидан яширингандек ётиб олди?
  11. Юсуфбек хожининг “… Нега ҳар бир нарсага етган ақлинг шунга қолғанда оқсайдир. Нега ёнған юракимга яна сен хам захар сочасан?!” сўзларидан унинг қалбини тушунишга харакат килиб кўринг.
  12. Бутун қипчоқ элига қирғин келтирган ваҳшийларнинг мақсади нима эди?
  13. “Иттифоқни не эл эканини билмаган, ёлғиз ўз манфаати шахсияси йўлида бир- бирини еб, ичган мансабпараст, дунёпараст ва шухратпараст мутгаҳамлар Туркистон тупроғидан йўқолмай туриб, бизнинг одам бўлишимизга ақлим етмай қолди…” деганда Юсуфбек ҳожи қанчалар ҳақ эди?
  14. Боболар қолдирган муқаддас юртни халокат чуқурига судраганларга карши айтилган фикрга қўшиласизми?
  15. ҚУДАЛАРНИ КУТИБ ОЛИШ

Қуёшнинг қиздиришидан чанги чиқиб кеткан ҳавлиға сув сепиб турган Ойбодоқ ташқаридағи гулдир-гулдирни эшитди ва чопиб меҳмонлар ўлтурған уйнинг дари- часи ёниға келди: “Келишканга ўхшайдирлар”, деди. Ўзбек ойим гапириб турган сўзини ярим йўлда қолдириб, ўрнидан турди ва мехлюнлар ҳам унга эргашдилар. Зайнаб бўзарған ҳолатда уйига югуриб кетди. Ўзбек ойим бошлиқ хотинлар ҳавли юзасига тушдилар. Моҳира ойим қизи Хушрўйнинг қулоғиға нимадир шивирлаб ку- либ қўйди. Ўзбек ойим ўрта эшикка бориб етмаган ҳам эди, нариги ёқцан қўшнининг боласи югириб кириб қолди.

  • Сўйинчи беринг, бек буви, кеннойим келдила!

Узбек ойим чўнчагига қўлини солиб беш-ўн пул олиб берди. Бола орқасидан Ҳасанали кўринди:

  • Қани ойи, кўрманани беринг-чи, мен сизнинг қочқоқ келинингизни тутиб кел- дим! – деди ва йўлакка қараб: – Тўхтанг, тўхтанг, илгари мен сўйинчимни ундириб олай.

Иўлакдан Офтоб ойим кўринди. Паранжиси бошида, чашмбанди қўлида эди. Ҳасанали Ўзбек ойим билан танишдирди:

  • Бу киши қудачангиз – Офтоб ойим бўладирлар.

Ўзбек ойим Офтоб ойим билан саломлашиб қучоқлаша кетдилар. Узбек ойим- дан кейин бошқа хотинлар унинг билан кўришиб чикдилар. Ҳамманинг кўзи алонғ- жалонғ келди. Кумушни ахтаришар эдилар. Кумуш хали ичкарига кирган эмас. Узбек ойимнинг икки кўзи йўлакда, Ҳасанали бир йўлакка ва бир Ўзбек ойимға қараб нима учундир кўзини қисиб кўяр эди. Хотинлар билан кўришиб четда турган Офтоб ойим қудаси ёниға келди: “Уялиб турғандир” деб кулди. Ўзбек ойим кулимсираб йўлак томонға:

-Ҳой, поша келин! -деди, – бизлар кутиб колдиқ-а, уялманг болам! Ҳасаналининг кўрманаси бўлса тайёр!

Ҳасанали йўлакка қараб имлади. Қип-қизарған ҳолда Кумуш кўринди: паранжи- си қўлида, қора атлас кўйнак эгнида, зангор латта мурсак устида, оқ шоҳи рўймол бошида эди. Шахдо кўзлари кулимсирашка яқин ҳолда уятлик эдилар.

Ҳасанали танитди:

  • Мана бу киши қайин онангиз – бек ойим бўладирлар.

Кумуш салом берди ва қўлидағи паранжисини ерга ташлади, югуриб келиб ўзини Ўзбек ойимнинг қучоғиға олди. Ўзбек ойим ҳам уни маҳкам сиқиб қучоқлаб олған, юзидан шап-шап ўпиб айланиб, ўргулар ва тикилиб-тикилиб нима учундир йиғлар эди… Кутиб турган хотинлар, Моҳира ойим, Хушрўй ва Ҳанифалар Кумушни кўрган он бир-бирларига қарашиб лабларини тишлашдилар…

Қайин она-келин бир дақиқа чамаси кўришиб қолдилар. Сўнгра Кумуш бошқалар билан бир-бир кўришиб чиқци. Ўзбек ойим ҳар бир хотинни ким бўлганини унга та- нитиб борди. Энг кейин орқадан Зайнаб кўринди. Чунки ул уйдан энди чиқиб келган эди. Ўзбек ойим кулиб Кумушка каради.

  • Қани, ўзинг тани-чи, ким экан бу?

Кумуш ҳайрон бўлиб қолмади… Ипаклар ичига ғарқ бўлған Зайнабка қараб олиб, унга томон адим ташлади:

  • Зайнаб опам! – деди. Зайнаб хам кулимсираган ҳолда Кумушка яқинлашиб келди… Икки кундаш “эсонмисиз, омонмисиз, эсон-омон юрибсизми…” сўзлари би­лан озорсиз қилиб бир-бирининг елкасига ва қўлтиқ остиға қўл юборишдилар. Улар кўришиб турғанда йўлакдан Юсуфбек ҳожи кўриниб, қочадирған хотинлар ўзларини четка олдилар. Ҳожи уларнинг олдиға – юзага чикқач, Офтоб ойим салом бериб рўймоли билан томоқ остларини ўраб олди. Ҳожи қудачаси билан сўрашиб:
  • Баракалла, синглим! Ҳайтовур чарчамай келдингларми, мен сизларни овора қилдимов, – деб узр айтиб кулган ва уялиб борған қуцачасиға енгиллик берган бўлди.
  • Қани, бек отаси, кўрманани беринг-чи! – деди Ўзбек ойим Кумушни имлаб.

Кумуш уялиб зўрғағина салом берди ва Юсуфбек ҳожининг яқиниға келиб бўйин эгди. Ҳожи кули билан Кумушнинг елкасига кокиб суйди ва Кумушнинг манглайиға тегизиб олған ўз кўлини ўпди:

  • Бизнинг Марғилонда ҳам шундай келинимиз бор экан-ку, биз билмай юрған эканмиз-да, – деб теварагига қараб кулинди ва қўлини дуоға очди. – Бизни шунчалик сийлаб келибсизлар, бу яхшилиқларингиз биздан қайтмаса, худодан қайтсин. Олло. таоло ёшларға тинч ва баракатлик умр берсин. Илоҳим, тақаббул дуо…

Ҳамма дуоға юз сийпашдилар. Сўнгра Юсуфбек ҳожи Кумуш билан Зайнабка қаради:

  • Мен сизларнинг кўришиб турғанларингизни кўриб жуда қувондим, – деди. – Мундан сўнг ҳам шу йўсунда бир-бирларингизга эгачи-сингилдек бўлмоқларингизни тилайман, – деди ва Ўзбек ойимға:
  • Қани, меҳмонларни ичкарига олинглар, – деб ўзи ташқариға бурилди.
  1. ОЙ-КУНИ яқин эди

Кумушнинг ой-куни яқин эди. Набиралик бўладирған Ўзбек ойимнинг иши бошидан ошқан, Кумушнинг ойи тўлмасданоқ ул бешик ясатиш билан машғул эди. Дояча ким, ақиқага нечта қўй керак, нечанчи кунда тўй ўтказиладир, нечта эркак, нечта хотин айтиладир ва кимлар? Мана шунингдек масалалар билан Ўзбек ойимнинг мияси жуда шишкан эди. Кумушда кўрилган баъзи нишоналарга биноан набирасининг ўғул бўлишида шубҳа қилмас – “ўғул туғасан, Кумуш, мен ҳам Отабекни сенга ўхшаш енгил кўтарган эдим”, дер эди. Кумушни хизматдан бўшатилиб баъзи ўчоқбоши юмушларини Зайнаб идорасига топширилғаниға энди бир ойлаб бор.

Ўзбек ойим набира масаласида қанча хурсанд бўлса, Отабек шунчалик хафа, чунки Кумушни кўрган сайин уста Алим фожиъасини хотирлар эди. Юсуфбек ҳожи маълум алданишдан сўнг юрт ишидан қўл ювған, кўб вақтини меҳмонхонада “Қуръон” ва “Далойил” ўқуб кечирар, кундаш ораси бузилиб, ўртадан сўз чиққанини гоҳо эшитса, иккала келинни ўз олдиға чақиртириб, уларни қатор ўтқазар эди. Ав- вало Кумушдан ўпка қилиб: “Ойим, хар нима сиз каттасиз, Зайнаб ёш, каттадан-ки- чикка шафқат лозим, мундоқ яхши эмас!” ва Зайнабка қараб: “Болам Зайнаб отин! Сиздан хали ёшлик ғурури кетмаган, лекин маним болам бўлғанлиғингизни сиз ҳам унутманг!” дер ва шунинг сингари юмшоқ гаплардан кейин иккисини дуо қилиб бир-бирисига салом бердирар – “ана, шундоқ бўлсин, опок қизларим!” деб кетиш- ка рухсат берар эди. Улар кеткандан кейин, албатта, Ўзбек ойим эри ёниға кирар, ҳожи бўлса хотиниға сизсираб: “Сиз икки келин ушлашни билмабсиз, Зайнабка жабр қилған кўринасиз, айниқса, Зайнабнинг кўнглига қарашингиз керак, Отабекка ҳам насиҳатингиз лозим!” дер эди.

Ўзбек ойим шундай кезларда Кумушнинг ёнини олиб “Зайнабни худой кўтарсин, айб ўзида…” дея бошласа, хожи унинг оғзини аранг тўхтатур: “Секин-секин, уят! Қайин она деганнинг адл туриши лозим. Зайнаб сиз билан маним орзу хавасимиз эмасмиди?”

Ammo набира масаласидаги Ўзбек ойимнинг баъзи бир қуюшқондан ташқари ҳаракатларини ҳам босқучи яна ҳожи эди: “Зайнаб бор, Зайнабни унутдингизми. Уз келинингиз Зайнабни!”

…Тушликдан кейин Отабек меҳмонхонада китоб мутолаа қилур, даҳлизда Ҳасанали узилган от асбобларини улаб тикар, ҳожи масжидгами, бошқағами кеткан эди. Шу вақт ичкаридан Ойбодоқ чиқиб Отабек ёниға келди:

  • Бек, сиз уйга кириб чикар эмишсиз, – деди.

Отабек китобни белгулук килиб ёпди:

  • Тинчликми?
  • Тинчлик… даррав киринг-чи!

Отабек Ойбодок билан кетма-кет ичкарига кирди. Зайнаб ранги ўчкан ҳолда Ку- мушнинг уйидан чиқиб келар эди.

  • Нима ran? – деб ундан сўради Отабек.
  • Билмадим, – деди, – опам кўнгиллари айнаб кусяптилар…

Отабек эшик ёниға келгандан сўнг уйдан бир неча хотин паранжи ёпиниб чикдилар-да, ул уйга кирди. Ўзбек ойим жом ушлаған, Кумуш жомга ўқчиб қусар эди.

  • Нима бўлди?

Кумуш жавоб бералмади.

-Билмадим… боятдан бери тўхтовсиз қусяпти, – деди Ўзбек ойим. Қусиб чарчаған Кумуш ҳолсизланиб бошини ёстиқға ташлади. Ўқчиб ёшланған кўзлари билан эрига қараб олди.

  • Ёқмайдирған хўрак бергансиз.
  • Ёқмайдирған ҳеч нарса егани йўқ, – деди онаси, – ўша аталадан бошка хўрак қилмади. Ундан хам ярим косагина ичди. Қолғани ана токчада…

Ўзбек ойимнинг гапи тугамасдан Кумуш яна жомга интилди. Отабек унинг бо­шини тутди.

  • Табиб айтдирайми?
  • Айтдир. Маним ҳам кўнглимга шу келиб турган эди.

Отабек Кумушнинг қусуғи биткунча турди-да, сўнгра югуриб ташкариға чикди. Ҳасанали ҳануз бояғи ишда эди.

  • Ота, сиз югуриб табибга боринг-чи!

Ҳасанали ишини ташлади:

  • Нима ran?
  • Келинингиз боядан бери қусар эмиш.

Ҳасанали табибга югурди. Отабек қайтиб уйга кирди. Чақалоқни Зайнаб кўтарган, Кумуш ҳамон қусмоқда… Кумуш ҳолсизланиб ўзини ёстиққа олди. Қовоқ остлари кўкарган, ёниға келган Отабекка ҳам қарамоққа мажолсиз эди.

  • Тузикмисиз?
  • Кўнглим.

Отабекнинг ҳамма бадани титраб кетди, шундоқ бўлса ҳам ўзини қатгиқ ушлади:

  • Қатиқ ичириб кўрдингизми? – деди онасиға.

-Йўқ.

  • Қатиқ буюринг!

Ойбодоқ қатиқ келтиргунча Кумуш яна жомга интилди. Бир-икки ўқчиб қусғандан кейин, Отабекнинг қўлидағи сув билан оғзини чайди ва пиёладаги қатикдан бир- икки хўплаб, ўзини ёстиққа ташлади. Ҳарорати кучлик, юрак уриши фавқулодда тез эди. Отабек унинг манглайини қўли билан босиб ушлаган эди, бир оз тинчигандек бўлди. Ўзбек ойим бурчакда бола кўтариб ўлтурган Зайнабдан чақалоқни олиб, уни жомни тўкиб келишка буюрди. Отабекни манглайида турған қўли қизиб кетиб, ик- кинчи қўлини алмашдиришга мажбур бўлди. Манглайида совуқлиқ ҳис этиб Кумуш кўзини очди.

  • Кўнглингиз босилдими?

Кумуш жавоб ўрнида ёстикдан қўзғалди. Жом йўқ эди. Отабек шошиб токчадағи хитойи норин товокни олди. Кумуш қусди. Бу гал қусуқ бояғи қатиқ аралаш кўкимтил ва сарғимтил нарсалар эди. Оғзини чайқандан кейин Отабек катиқни таклиф қилған эди, ичмади ва ўзини ёстиққа отди…

Табиб келди хабарини эшитиб, Отабек жонланғандек бўлди. Уй эшигига жом кўтариб келган Зайнаб кейинига қайтди. Узбек ойим ҳам чақалоқни кўтариб уй- дан чикди. Отабек табибнинг ҳурматига туришни унутиб Кумушнинг манглайини босқанча ўлтурар эди. Табиб Отабекдан воқиъани сўраб билгандан сўнг Кумушнинг томирини кўриб лабини тишлаб қолди ва товокдағи кусуқни х,идлаб каради:

  • Бу кун нима хўрак қилған экан?
  • Атала.
  • Уша таомдан бир оз қолғани бормикин?
  • Бор! – деди Отабек ва боя онаси кўрсаткан жойдан косани олиб табиб қўлиға берди. Табиб косадан бармоғиға бир оз элашдириб ялади ва даррав туфлаб ташлади.
  • Заҳар ичибти!

Отабек сапчиб кетди, туси қўркунч ҳолга кирган эди…

  • Бекор ran!

Табиб Отабекнинг ҳозирги ҳолатидан даҳшатка келди…

  • Мен ҳозир дафъи учун дору юбораман, – деди ва қўзғалди. Отабек ҳам унинг билан биргалашиб ўрнидан турди:
  • Заҳарни ким беради?

Нима дейишка ҳам хайрон табиб:

  • Ман… ман… ўзингиз ўйлаб кўринг-чи… Ман даррав дору юборай, даррав ичи- ринг, тузикми? – деди.
  • Билдим, билдим! – деди бечора Отабек. – Зайнаб, Зайнаб, Зайнаб… Жалаб! Юборинг, юборинг, даррав юборинг!

Табиб кетди, Отабек телбаларча югуриб Кумушнинг бошига келди, юзини очиб манглайини босди ва ўпди… Кумуш кўзини очиб куч билан сўл қўлини эрининг елка- сига ташлади… Қўлида чақалоқ билан Ўзбек ойим кирди.

  • Зайнабни чақир, Зайнабни!

Ўзбек ойим табиб сўзидан хабардор эди:

  • Зайнаб! Зайнаб!

Зайнаб югуриб уйга кирди. Туси мурдадек оқарған эди. Отабек Кумушни қўйиб ердаги аталани олди:

  • Ич муни, ич жалаб!

Зайнаб орқаға тисланди… Отабек косани унта отди… Зайнабнинг кийими атала билан беланди. Шунинг устига дахдиздан Юсуфбек хожи кўринди.

  • Кет … кет! Талоқсан, талоқ!

“Талоқ” сўзини эшиткан Кумушнинг кўзи ярқ этиб очилиб, яна юмилди… Ҳожи воқиъани табибдан эшиткан, шунинг учун ҳозирги фожиаъ саҳнасидан ажабланиб турмади.

  • Чиқ, Зайнаб, чиқ! – деди ул ҳам, – лаънат сендек хотинға!

Зайнаб четланиб уйдан чикди… Ҳожи Кумушнинг бошиға келиб ўлтурди. Отабек ва онаси оёқ устида эдилар, Кумушнинг кўзи юмиқ, сочлари юзи устида паришон эди. Ҳожи ўз қўли билан сочларни тузатиб Кумушнинг кўкимтил товланған юзини кўрди ва манглайини босди…

  • Ойим… Ойим!.. – деди Ҳожи. Кумуш кўзини очиб бесаранжом унга назар таш­лади ва таниб… қўзғалмоқчи бўлди.
  • Қўзғалманг, ойим… қўзғалманг!

Кумушнинг кўз ёшиси чаккасидан оқиб тушди… Ҳожи ҳам ўзини тўхтатолмай, Кумушнинг ёшини артиб, бошини силади:

  • Худо шифо берар, болам!

Кумуш жомга қўзғалди, Отабек келиб қўлтиқлади, ҳожи ҳам унинг бошини тут- ди… Бу гал қусуқ қонға айланган эди, бурнидан хам бир неча томчи қон окди… Қусуб ётқач, кўзи ярқиллаб очилиб кетди ва теварагига бетоқат қаранди:

  • Ойи… дада… – сўнгра, – бегим, – деб ингранди… Эрининг юзини юзига кўйди, уялғансумон кўзини юмди…

Савол ва топширикрар:

  1. Қудаларни кутиб олиш маросимидаги ўзбекона урф-одатларни тахдил қилишга ҳаракат қилинг. Ўзбек ойим, Юсуфбек ҳожи Кумуш билан қандай кўришди? Бу сизга маъқулми?
  2. Кўришиш маросимининг хар бир иштирокчиси руҳий ҳолатини тушунишга уриниб кўринг.
  3. Юсуфбек ҳожининг Кумуш ва Зайнабга айтган сўзларидан қандай мақсади бор эди?
  4. Ўзбек ойим қандай аёл? Келин тутиш борасида у ҳар доим ҳам тўғри йўл тутдими? Ўйлаб кўринг.
  5. Юсуфбек ҳожининг келинлар ўртасида адолат ўрнатиш учун қилган ҳаракатларини қандай баҳолайсиз?
  6. Зайнаб образи сизда қандай таассурот қолдирди? Зайнабни Кумушнинг ўлими эпизодидаги ҳолатини қандай кўз олдингизга келтирдингиз?
  7. Юсуфбек \ожи Кумушнинг бошига келганда Кумуш кўзини очиб бесаранжом унга назар ташлади ва таниб… қўзғалмоқчи бўлди”… Ҳаёт билан ўлими ўртасида туриб, қайнотасига хурмат кўрсатмоқчи бўлган Кумушнинг ҳаракатларини тахдил қилиб кўринг.
  8. “…Ойи … дада…-сўнгра, -бегим, -деб ингради. Эрининг юзини юзига қўйди…” Кумушнинг ўлими манзараси тасвирланган бу ўринни тахдил қилишга уриниб кўринг.
  9. “Ўтган кунлар” бадиий фильмини кўрганмисиз? Асардан олинган парчани ўқиб чиққач, фильм ҳақидаги фикрингиз ўзгармадими?
  10. Сиз асар воқеаларининг қандай тугашини хохдардингиз?
  11. “Отабек ва Кумушбиби фожиасининг сабабчиси ким?“ мавзусида баҳс-мунозара ўтказинг.

 

Яна маълумот

kgnbirjhvqvn3um-bvt09b_d6i0v9lri

Инглизчани биладиган маълимлар чиқяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан суҳбат

“Инглиз тилини ўрганиш мен учун эмас экан”. “Ҳар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб қўяман”. …