Главная / Маданият / УСМОН ТЕМУР (1940)

УСМОН ТЕМУР (1940)

Усмон Темур 1940 йил 30 январда Аравон туманига қарашли Чекобод қишлоғининг Кўкалапош маҳалласида туғилди. Отаси чупон бўлганидан қишда қишлокда, езда Новқатнинг тоғларида ўсди. Сўлим қишлоқ ва гўзал тоғ манзаралари табиатан хаёлчан болада шоирлик истеъ- додини уйғотган бўлса ажаб эмас. Чекободда ўрта мак- таб йўқлиги, Аравоннинг эса олислиги боис Бойтўпи ва Тўлқин қишлоқларидаги мактабларда ўқиди.

usmon-temurЎсмирлигидан ижодга мойил Усмон Темурнинг илк шеъри 1958 йилнинг июнида “Қирғизистон қақиқати” га- зетасида босилди. Ижодга астойдил бел боғлади. Ўшда шаклланган адабий даврада Мирзохид Мирзараҳимов,

Обиджон Ҳомид, Муҳаммаджон Ўринбоев, Қўлдош Мирзо, Олмос Худойбердиев, Абдуғани Абдуғафуров каби қалам ахди билан доимий мулоқотда бўлди. Ўқиш ва ижодни “Ғалаба байроғи” газетаси редакциясидаги фаолият билан бирга олиб борди. Ҳарбий хизматга чақирилган Усмон Темур уч йил денгиз флотида бўлди. Пекин ёзишни тўхтатмади, аксинча, ижоди янада самаралироқ бўлди. Бу ҳақида ўзи шун- дай ёзади: “ Тинч океанига келганим нур устига нур бўлди. Қачон ва қаерда илҳом келса, қоғозга туширдим. “Шарқ юлдузи”, “Гулистон” ойномалари, “Ўзбекистон маданияти”, “Ёш ленинчи”, “Тошкент оқшоми”, “Ленин йўли” да кўплаб шеърларим чикди.

Усмон Темур ҳарбий хизматдан қайтгандан кейин, бир неча муддат “Ленин йўли” газетасида ишлади. Сўнг Тошкентга бориб, университетда (ҳозирда Ўзбекистон Мил- лий университети) сиртдан ўқиб, “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги”, “Гулистон” жур- налларида ишлади. “Шаркдан мактублар”, “Қорбобонинг истаги” номпи тўплампари чоп этилди.

Ўшга кайтган Усмон Темур журналистлик фаолиятини давом эттирди. Бобур номли Ўш драма театрида адабий эмакдош бўлиб ишлади. Драматургияга қўл уриб, бир неча сахва асарларини ёзди.

Ҳаётини ижодга бағишлашга ахд қилган адиб эркин ижодкор бўлиш йўлини тут- ди. Насрда хам куч синаб кўрди. Ҳикоялар, қиссалар чоп эттирди.

Усмон Темур Қирғизистонда ўзбек адабий муҳитини шакллантириш, ижодкор ёшларни юзага чиқаришда хам фаоллик кўрсатган. Кўплаб истеъдодларга ижодий туртки берган “Илҳом” тўгарагининг ташкилотчиларидан бўлди. Шоирнинг 2013 йили тўрт жилдли асарлари мажмуаси нашр қилиниб, китобхонлар хукмига ҳавола этилди.

ДАЪВАТ

Кел, ўша хижрондан қасос олайлик,

Дод чиқсин унинг ҳам дили қаъридан.

Қилмишин юзига бир-бир солайлик,

Бизни кўрса ўтар бўлсин наридан.

Кўрдинг-ку, орадан жой олиб ҳижрон,

На бизни аяди, на қилди карам.

У кимлар буйруғини айлади ижро,

Севгимизни хўрлади айлабон карам.

Юрди-я керилиб, йўқ каби тўсиқ,

Ошуфта кўзларимиз кора айлади…

Ишк завқига ташна дилларни эзиб,

Орзулар куртагини яра айлади.

Висолда тобланар юраклар хакки,

Ул шумни шу бугун тўрга солайлик.

Икки дил топишса йитар ул даққи,

Кел, бирлашиб ундан касос олайлик!

СЕН ҚАЙДАСАН…

…Сен кайдасан?..
Ҳамон билмадим…
Ҳамон яшаяпман, ҳамон ўлмадим.
Мен толе изладим, топа олмадим,
Жилғаман, ҳалиям сойга келмадим… …
Сен кайдасан?..
Хабар йўқ хамон,
Кунларим гох, яхши, кўпинча ёмон.
Айрилик заҳмидан юзимдир сомон,
Сени деб яшадим, яшайман тамом! …
Сен кайдасан?
Кўп бор бўзладим,
Охдмни гоҳ елга, элга сўзладим.
Қадринг ўтганида исминг сизладим,
Бошкага заррача илинж сезмадим… …
Сен кайдасан? Билолмай мен хун.
Сену мен туфайли кун кўрар очун,
Наҳотки кўрсатмас мухаббат кучин,
Излабам қўймайсан бир бора нечун? …
Сен кайдасан: Хабар бергин тик!
Ахир тезрок ёнса тез тугар пилик…
Хаёт татир экан бўлсанг rap суюк,
Шуям яшаш бўлди, шуям тириклик! …
Сен қайдасан? Ёнингдами онанг –
Сени олиб кетиб, холим қилган танг.

Шоир гадо, дея уюштирган жанг,

Шу сўз қулоғимда беради жаранг… …

Сен қайдасан? Кундуз ишдаман.

Хаёлда сен бўлсанг эсда-хушдаман.

Гарчи ёшлигимга хайр-хўшдаман:

Сен қайдасан? Ун бер, Ўшдаман!!

Савол ва топширикрар:

Шеърнинг “Даъват” деб номланишига қандай қарайсиз?

Шеърдаги “Хижрон” поэтик образи ким ёки нима?

У кимлар буйруғини айлади ижро” мисрасини талқин этишга харакат қилинг.

Ошуфта кўзларимиз” бирикмасидаги бадиий воситани изохданг.

Орзулар куртагини яра айлади” мисрасидаги шеърий санъатни аникланг.

Куртак” сўзига кофиядош бўлган 10 та сўзни топиб, дафтарингизга ёзинг.

Шеърни ифодали ёд олинг.

Сен қайдасан” шеърининг мавзуси сизда қандай таассурот уйғотди? Хаёлингиздан нималар ўтди?

Жилғаман халиям сойга келмадим…” мисрасини талкин килинг.

Айрилиқ заҳмидан юзимдир сомон” мисрасини изохдаб беринг. Ташбеҳни аникланг.

Шоир гадо, дея уюштирган жанг” мисрасига сизнинг фикрингиз кандай?

Муҳаббат мавзусида ёзилган ушбу шеър сизга маъқулми ёки аксинча? Изохдашга харакат килинг.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Туғилган кун табрикотлари 2023

Қисқа, узоқ, ихчам, расмли туғилган кун хабари ва енг яхши табрик сўзлари Туғилган кун муҳим …