Главные новости
Главная / Жаҳон / Урушлар туфали 25 миллион бола таълим ололмаяпти
<

Урушлар туфали 25 миллион бола таълим ололмаяпти

d0147fe91eba6aa11fbab5d0fe35959bТурли қуролли тўқнашувлар туфайли ҳозирда 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган 25 миллиондан ортиқ боланинг таълим олишга имкони йўқ. Дунёнинг 22 давлати айни кез урушдан жабр чекмоқда. Бу ҳақида ЮНИСЕФ маърузасида маълум қилинди.

Экспертларнинг фикрича, урушлар бутун бир бошли саводсиз авлоднинг шаклланишига сабаб бўлмоқда ва бу, албатта, мамлакатлар учун улкан муаммо.
«Бу бесавод болалар қандай қилиб ўз имкониятларини кўрсата олади, қандай қилиб оиласини боқади ва қандай қилиб жамиятга фойда келтиради?», – деб ёзилади ҳужжатда.

ЮНИСЕФ маълумотларига кўра, қуролли можаролар кечаётган ҳудудларда 22 фоиз кичик ва ўрта синф болалари таълим олиш имконидан маҳрум. Бу кўрсаткич, яъни мактабга қатнамайдиган болалар Жанубий Суданда 72 фоиз, Чадда 50 фоиз, Афғонистонда 46 фоиз.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

lq5drzqjr_jafzyc2pdlhzne3flgttj7

Кореядан қайтган фуқаро Самарқандда карантиндан қочди. У Деновда қамоққа олинди

Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасига 16 март куни 14 кунлик карантинга жойлаштирилган фуқаро А.А. 20 …