Главные новости
Главная / Жаҳон / Уруш қаҳрамонидан машҳур сиёсатчига айланган Маккейн (ВИДЕО)
<

Уруш қаҳрамонидан машҳур сиёсатчига айланган Маккейн (ВИДЕО)

Аризона штатидан 6 марта АҚШ сенатори этиб сайланган уруш қаҳрамони Жон Маккейн 81 ёшида вафот этди. У Ханой шаҳридаги машъум Ҳилтон қамоғида тахминан олти йил қийноқларга солиниб, тутқинликда сақланган эди. Неча ўн йиллар давомида Сенатда ёвқурлиги билан ном қозонган Маккейн икки марта президентлик сайловида қатнашиб, мағлуб бўлди.

makeyn

Маккейн 25 августда касалликка таслим бўлишидан олдин мия саратонига қарши тинмай курашди.

Куни битиб бораётганини сезган Маккейн сўнгги ойларда Аризона штатидаги ранчосида оиласи ва дўстлари қуршовида бўлди ҳамда “Беором тўлқинлар: Яхши дамлар, адолатли ишлар, улуғ жанглар ва эътироф учун бошқа сабаблар” китоби чоп этилиши ва ҳаёти ҳақида HBO телеканали тасвирга олган ҳужжатли фильм намойиш этилишини кутиб яшади.

Маккейн китобида яна қанча умри қолганини билмаслигини, шу билан бирга тинмай амалдаги президент Дональд Трампни танқид қилганини, 2008 йилги президент сайлови кампанияси вақтида Аляска штатининг собиқ губернатори Сара Пейлинни ўзига шерик қилганидан афсусда эканини, муз солинган Absolut Elyx ароғини ичаётиб, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборидан хавотирга тушганини ҳикоя қилади.

Узоқ вақт Сенатнинг Қуролли кучлар масалалари бўйича қўмитасига раҳбар бўлиб хизмат қилган Маккейн мудофаа ва ташқи сиёсат масалалари бўйича эксперт саналар эди.

Маккейн 1936 йил 29 август куни АҚШнинг Панамадаги Коко ҳарбий-денгиз станциясида узоқ ҳарбий тарихга эга оилада дунёга келди.

Иккаласи ҳам тўрт юлдузли адмирал бўлган отаси ва бобоси изидан бориб, 1958 йили Аннаполис шаҳридаги ҳарбий академияни тугатди.

Орадан ўн йилча ҳам вақт ўтмасдан Маккейн Вьетнамга урушга кетди. Унинг учоғи Ҳаной шаҳри устида уриб туширилди ва шундан сўнг учувчи ҳаётининг афсонавий қисми бошланди.

Иккала қўли ва тиззаси сингани, кундалик қийноқлар, узоқ вақт бир кишилик қамоқда ушлаб турилганига қарамай, Маккейн тутқинликдан эртароқ чиқиш таклифларини рад этди. У, фақат энг сўнгги АҚШ маҳбуси қамоқдан чиқиб кетгандан сўнггина бу ердан кетаман, деб айтди.

‒ Мен бошқа мамлакатда қамоқда ўтирганимда ўзимнинг мамлакатимни яхши кўриб қолдим, ‒ деди у 2008 йилги президент сайловида Республикачилар партияси номидан номзод қилиб кўрсатилаётган пайт. ‒ Мен Америка Қўшма Штатларини одиллиги, донишмандликка ишониши, адолати ва одамлари меҳрибонлиги учун яхши кўриб қолдим. Мен уни жуғрофий ҳудудлиги учун эмас, курашиш учун ғоя бўлгани учун ҳам яхши кўриб қолдим. Мен бутунлай ўзгариб кетган ва энди ўзимга эмас, Ватанимга тегишли бўлиб қолган эдим.

Маккейннинг бу сўзларига ишониш қийин – у ҳеч қачон ўзини эсдан чиқарган эмас.

Сенатор Жон МакКейн 2017 йил октябрида Филаделфия шаҳридаги Миллий конституция марказида “Озодлик” медалини қабул қилиб олгандан сўнг.
Сенатор Жон МакКейн 2017 йил октябрида Филаделфия шаҳридаги Миллий конституция марказида “Озодлик” медалини қабул қилиб олгандан сўнг.

У сенатор сифатида президентларни, қайси партияга мансублигидан қатъи назар, ўз қарашларига тўғри келмаган хатти-ҳаракатлари учун кескин танқид қилиб келди. Жамоатчилик кўз ўнгида уруш қаҳрамонидан сиёсат тимсолига айланди ва “оқимга қарши борувчи киши” обрўсига эга бўлди.

У Конгресснинг Вакиллар палатасида илк парламент аъзолиги муддатини ўтаётган пайтда президент Роналд Рейганга қарши фикр билдиргани учун умрининг охиригача ҳурматга сазовор республикачи бўлиб қолди. Ўша пайтда Рейган Байрут шаҳрига чекланган ҳарбий-денгизчи қўшинларни мудофаа учун жойлаштириш тўғрисида қарор берганда, Маккейн унга дадил қарши чиқди.

Алал-оқибат Маккейн ҳақ бўлиб чиқди. Худкуш бомбачи 1983 йил октябрида денгиз-пиёда қўшинлари жойлашган баракка портловчи моддалар ортилган юк машинасида бостириб келиб, уни портлатиб юборди ва 241 нафар денгизчининг умрига зомин бўлди.

1986 йили АҚШ сенатори этиб сайлангач, Маккейннинг обрўси янада кўтарилиб кетди. Ўшанда у бошқа бир республикачи президент Жорж В.Бушнинг солиқларни камайтириш, Гуантанамо қамоқхонасидаги қийноққа солиш айбловлари ва АҚШнинг Ироқдаги стратегиясига оид сиёсатига қайта-қайта қарши чиққан эди.

Маккейн Демократлар партияси раҳбарларини ҳам аяб ўтирмас эди.

У президент Барак Обама ташқи сиёсатининг кескин танқидчиларидан бирига айланди. Обаманинг АҚШ қўшинларини Ироқдан олиб чиқишга қарор қилгани ҳамда президент Башар Асад ўз халқига қарши кимёвий қурол қўллагандан сўнг у босиб ўтиши мумкин бўлмаган “қизил чизиқ” ўрнатишни рад этгани билан сира келиша олмади.

2017 йилда Республикачи Дональд Трамп ҳокимиятни эгаллагандан сўнг ҳам вазият деярли ўзгармади. Маккейн бу президентнинг ҳам бош мухолифига айланди. Иккаласи ташқи сиёсат, айниқса, Сурия, Россия ва Хитой масаласида жамоатчилик кўз ўнгида гап талашадиган бўлди.

Йўлини кесиб ўтишга журъат қилган республикачилар ва демократларни камситадиган Трамп Маккейнни “ноқобил” деб атади. У президент сайлови кампанияси вақтида Маккейнни “асрга тушгани учун уруш қаҳрамони бўлди” деб устидан кулган ва “асирга тушмаган одамлар“ни яхши кўраман, деди.

Аммо Маккейннинг ўзи ҳам сенаторлиги давомида иммиграция сиёсати, аборт қилиш ва солиқларни қисқартириш сингари кўплаб масалаларда аниқ бир мавқени тутиб гапирмагани ва қарашлари вақт ўтиши билан ўзгариб боргани учун кўп марта танқидга учради.

У Ироқдаги урушни дастаклаб чиқди, 2008 йилги сайловда ҳеч кимга маълум бўлмаган Сара Пейлинни шерик қилиб олгани учун кулгига қолди ва катта фарқ билан Обамага ютқазиб қўйди.

Маккейн Сара Пейлин билан. 2008 йил 29 август.
Маккейн Сара Пейлин билан. 2008 йил 29 август.

Маккейн ҳеч қачон халқаро сиёсат ҳақида дангал гапиришдан тортинмаган, баъзи “сиёсатчиларнинг юнгини тескари силашдан” ҳам тап тортмаган. Унинг содда, халқона тили мураккаб сиёсий муммоларни осон тушуниб олиш имконини берар эди.

У Шарқий Европа мамлакатларининг НАТОга аъзо бўлишини қаттиқ туриб ҳимоя қилди.

2017 йил апрелида Маккейн Черногорияга сафар қилди ва ушбу кичик мамлакатнинг Ғарбнинг хавфсизлик иттифоқига қабул қилиниши минтақа хавфсизлиги ва ўнгланиб олаётган Россияга қарши туриш учун муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Орадан бир неча ҳафта ўтиб, Черногория НАТО аъзоси бўлди.

Россия Президенти Владимир Путин 2017 йил 8 июнь куни эълон қилинган интервьюсида узоқ вақтдан бери танқидчиси ва ўзини дунёга Ислом давлатидан кўра кўпроқ таҳдид қилаётган киши деб атаган Маккейнни “Кўҳна дунё”да яшаётган одам дея таърифлади.

Маккейннинг Россия ҳақидаги “ўзини мамлакат деб атамоқчи бўлаётган бензоколонка” деган сўзлари маталга айланиб кетди.

Путин шунга қарамасдан, собиқ АҚШ президентлигига номзод Маккейннинг ватанпарварлигини эътироф этишини таъкидлаган эди.

Путин Маккейнни ҳар доим маърузасини “Карфаген ер билан яксон қилиниши керак” деб тугатадиган қадимги Рим сенатори, катта Маркус Порциус Катога менгзади.

− Сиз номини тилга олган сенатор МакКейн ҳали ҳам кўҳна дунёда яшайди. Улар келажакка қарашни истамайди ва дунё қанчалик тез ўзгариб бораётганини тан олгиси келмайди, − деди Путин таниқли режиссёр Оливер Стоунга берган интервьюсида. – Аслида у менга бир оз ёқади ҳам. Бу ҳазил эмас. Унинг ватанпарварлиги, ўз мамлакати манфаатларини ҳимоя қилишдаги собитқадамлиги ёқади.

Маккейн умр йўлдоши Синди билан бирга 38 йил яшади, унинг беш нафар фарзанди, олдинги оиласидан эса икки нафар ўгай фарзанди бор.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

vyehmcchg0zdpvp6b6mosfeoj7ikom2l

Баҳама оролларида “Дориан” довули қурбонлари сони 20 нафарга етди

Баҳама оролларида “Дориан” довулидан ҳалок бўлганлар сони 20 кишига етди. Бу ҳақда The Miami Herald нашри хабар …