11/10/2024
Главная / Маданият / Уришсиз уй қайда

Уришсиз уй қайда

Узи доим шундай бўлади: яшайдиган, оила қурадиган бошқалару, бирон низо чиқса, унинг сабабини аниқлашга тушадиганлар бошқалар – ота-оналар, қариндошлар, олимлар, жамоатчилик бўлади. Бир донишманд ҳамма бахтлилар ўз бахти билан бир-бирига ухшайди-ю, бироқ бахтсизларнинг ҳар бири ўз ҳолича бахтсиздир, деган экан. Бу гапда ҳақиқат бордир. «Уришсиз уй қайда?» дейди доно халқимиз.

Олимларимиз оилани, уйни уришли қилувчи, унинг соҳибларини бахтсизликка олиб келувчи сабабларни туркумлаб, уларни қуйидагича шарҳлайдилар.

8989

Олимларнинг фикрича, оилавий низоларнинг келиб чиқишига айрим эрларнинг ишга муккасидан кетиши, хотинининг маданий ҳордиқ чиқаришига, уй-рўзғор ишларига, бола тарбияси ва бошқаларга етарлича эътибор бермаслиги сабаб буларкан. Дарҳақиқат, эътибор бериб кўринг, айрим эркаклар ўз уйларини ётоқхонадай тасаввур қиладилар.

Биз, аёлларнинг кўпчилигимиз учун эса уй, оила, турмуш – табиатан бутун бир олам. Ишга бораётиб ҳам оила ҳақида ўйлашимиз, уй-рузғор ташвиш-қувончлари хаёлимиздан нари кетмаслиги ҳам рост-а? Тушлик вақтидан фойдаланиб, тўрвамизни рузғоримизда йуқ нарса билан гулдирамиз. Ишдан кейин боғчага югурамиз.
Иул-йўлакай яна «компьютерлни ишга соламиз: уйда нима қанча бор, нима йуқ тез ҳисоблаб беради, қандай овқат тайёрлашимизни дастурига киритади.

Биз ишда узимизни «меҳмон»дек ҳис қиламиз. Айниқса, душанба кунлари ишда бир оз ҳаловат топамиз, «дам оламиз». Эрларимиз бунинг акси – улар уйда ўзларини хужайиндек ҳис этадилар. Диванга ёнбошлаб газета ўқийдилар, телевизор кўрадилар. Маданий дам олиш деб шуни тушунадилар. Биз ишдан оилага – уйимизга шошилсак, эрларимиз оиладан ишга қочишади. Нега уришли вазият туғилмасин?
Устига устак бизнинг бир оғиз ширин сўз гадоси бўлиб турганимизни сезмай, ишда ҳамкасб аёллар билан оғизларидан бол томиб гаплашишади. Дам олиш кунларида болалар тарбиясига, уй-рузғор ишларига боғлиқ вазифаларини қулга олишлари-ку амалга ошмайдиган орзу бўлиб куринади. Жилла булмаса «аёл кнши қулоғи билан севади», деганларидек бизни вақтида мақтов билан сийлаб туришса-ку, олам гулистон! Яхши гап билан илон инидан чиқади, ёмон суз билан пичоқ қинидан, ахир!  «Ҳа, уй зиндон, кўча хандои!» дейсиз-да.

Оилавий низоларга «тахт талашув» ҳам сабаб экан. Шуниси муҳимки, бундай кураш бир-бирларини яхши билган, севиб-севилган ёш оилаларнинг купчилигида мутлақ сезилмайди. Улар бу масалани никоҳгачаёқ ошкора ёки хуфия ҳал қилган бўладилар.

Ўзбек оилаларининг аксарияти совчилар орқали юзага келиши сир эмас. Ўз жуфти ҳалолимизни ота-она маслаҳати билан танлашимиз маълум. Бундай оилаларда, даставвал, муҳаббат етакчи урин эгалламаслиги мумкин. Лекин ўша муҳаббат оилавий ҳаёт жараёнида юзага келишига ишониб, ўзаро ҳурмат ва бурч асосида ширингина оила бунёд этилган ҳоллар жуда кўп.

Эр-хотиннинг ёши орасидаги фарқнинг камайиб бораётганлиги ҳам улар муносабатларига таъсир қилади. Илгарилари хотинлар эрларидан уртача 5-8 ёш кичик бўлган бўлса, ҳозирги вақтларда бундай фарқ аксарият 2-3 ёшдир. Маълумки, қизлар йигитларга нисбатан анча эрта улғаядилар. Агар эр-хотиннинг ёши уртасидаги
фарқ жуда кичик ёки тенгдош бўлсалар, айрим аёллар узларини эрларидан ақллироқ қилиб кўрсатиб, яшай бошлайди. Бундайлар ҳеч кимга тобе эмасликларини намойиш этиш учун ҳам бўлар-бўлмасга мунозара-баҳсга киришадилар. Узларининг ҳақ эканликларини исботлаш учун айрим ҳолларда, ҳатто овозларини кўтариб, дўқ
уришгача бориб етадилар. Бу ҳол эрларнинг иззат-нафсига қаттиқ тегади. Тўғри, оила бор экан, эр-хотиннинг ади-бади айтишувини, сен-менга боришини ҳам истисно қилиб бўлмайди. Бироқ «Аёлларнинг кучи уларнинг заифлигидадир» деган синалган ҳикматга риоя этиб, аксарият ҳолларда доно аёллар бир гапдан қолиб муросаи-мадора ўрнатиб кетадилар.

Бинобарин, «оила тахти учун кураш» эрга ҳам, хотинга ҳам фойда келтирмаслигини, аксинча, ҳар бир жанжал гуллаб турган оила дарахтига урилган болта каби эканини, бир кун жанжал бўлган уйдан қирқ кун барака қочишини яхши билиб олишлари керак.

«Косов узун бўлса, қўл куймайди», деган мақолни эслаганимизнинг боиси, аксарият оилавий низолар келинларнинг уй-рўзғор ишларини бажаришга тайёр эмаслиги, уй бекалигини ўрнига қўёлмаслиги натижасида юзага келади. Бугунги кунда, айниқса, шаҳар оилаларида кўпгина ота-оналар ўз қизларини ҳам аклий хамэстетик ҳам жисмоний жиҳатдан камолотга етган инсон сифатида шакллантиришга ҳаракат
қиладилар. Қизлар мактабда таълим олиш билан биргаликда турли бадиий тўгаракларда, мусиқа мактабларида шуғулланадилар, турли спорт секцияларига қатнайдилар. Маълумки, ота-оналар ўзлари ёшлигида эришолмаган ниятларига болалари муяссар бўлишини истайдилар. Бу, албатта, яхши. Лекин яхши бека бўлиш учун буларнинг ўзи ҳали оз экан-да. «Эпликкина экан», дейишади уй-рўзғор ишларига, бе-
каликка, ўзлари мустақил оила яратишга қобил бўлган келинлар ҳақида. Ҳар қалай,  улар қоқилмайдилар. Янги уйда низоларга ҳам ўрин қолмайди.

Эндигина турмушга чиққан келин онаси ёки қайнонасидек сифатли, лаззатли овқат пишира олмаслиги мумкин. Бундай кўникма мустақил оилавий ҳаёт давомида шаклланади. Лекин ҳар қандай келинчакда уй-рўзғор ишларини бажаришга, бекалик қила олишга маълум даражада тайёргарлик бўлиши зарур. Ёш бека овқат қилиши, ошхонадаги фаолиятидан завқланиши, қониқиши лозим. Агар келинчак онгига олдиндан «ошхонаям гап бўптими», қабилидаги тушунча сингдирилган бўлса, у оилавий ҳаётдан тез толиқади. Ошхонада қанча ўралашмасин, барибир, пазандаликни жойига қўя олмайди. Қизлар ота-она уйидалигида овқат қилиш, дастурхон ёзиш, меҳмон кутиш, уйни тоза тутиш ва шунга ўхшаш қатор ишларни бажаришни қай даражада ўрганса, келажак ҳаётида ўзи ҳам ўшандай рўзғор тутади. «Қуш уясида  кўрганини қилади», деб бежиз айтишмаган.

Айрим эркаклар ўз жуфтларининг жинсий, руҳий, эмоционал ҳолатини билмаслиги ёки ҳисобга олмаслиги оқибатида ҳам оилавий низолар келиб чиқиши мумкин. Аёл кишилар ўрта ҳисобда 28-30 кунда ой кўради. Шу сабабли уларнинг руҳияти, эмоционал ҳолати ой давомида ўзгарувчан бўлади. Ой кўриш даври тугагач, тахминан икки-уч ҳафта ўтгандан сўнг аёл ўзини бирмунча лоҳас сезади, тез жаҳли чиқади, бўлар-булмасга хафа бўлаверади. Ой куриш даврида эса ўзларини бемордек ҳисэтитштари, айрим аёллар эса тўрт-беш кун курпа-тўшак қилиб ётишлари ҳам мумкин.
Купгина эркаклар ой куриш олди белгиларини, унинг аёл руҳиятига, эмоционал ҳолатига таъсирини билмайдилар ва буни тасаввур ҳам қилолмайдилар. Натижада, уз жуфтларининг гаплари, эмоционал ҳолати уларга қуполликдай, ҳурматсизликдай, норозиликдай туюлади. Оқибатда эр-хотин уртасида низо чиқади.

Болаларни тарбиялашда эр-хотин, яъни ота-она бир фикрда бўлиши, бир хил нуқтаи назарда туриши зарурлиги ҳаммага маълум. Лекин ҳамма ҳам бу муҳим коидага амал қилавермайди. Баъзи оилаларда она боласини урса, жазоласа, ота болани ўз ҳимоясига олади ёки аксинча. Ота-оналарнинг бундай «заиф» томонларини пайқаб олган бола гоҳ отадан, гоҳ онадан ҳимоя қидиради. Натижада, бундай ота-оналарнинг тарбияси болалар учун таъсир кучини йўқотади. Болада ўз хулқ-атвори, хатоларига танқидий қараш шаклланмайди. Узини гоҳ ота, гоҳ она томонидан асоссиз жазоланган ҳисоблайди. Тарбия борасидаги тортишув айрим эр-хотинлар ўртасидаги шахсий муносабатларга салбий таъсир этади, уларнинг орасида кунгилсизликлар келиб чиқишига сабаб булади. Бунда тарбия объекти бўлмиш бола четда қолиб, эр-хо-
тин бир-бирларига адабиётлардан, ота-оналарининг ҳаёти, уз шахсий тажрибаларидан мисоллар келтириб, ўзларининг ҳақ эканликларини исботлашга тушадилар.
Айрим ота ёки она турли йуллар билан болани ўзига «яқинроқ қилиб олишга», узига  нисбатан ортиқроқ меҳр уйғотишга ҳаракат қиладилар. Улар бу билан бола тарбиясини бузадилар.

Баъзи оилаларда фарзанд тарбияси билан кўпроқ шуғулланган она болада отага нисбатан салбий муносабат шакллантиради. Бу каби оилаларда отанинг обрўсига путур етади. Бундай муҳитда тарбияланган болалар улғайгач, ота ёки онасига қул кўтаришгача бориб етиши мумкин. Аслида, уз экканларини урган ота-оналар,
оқибатда «Мана, сенинг тарбиянг натижаси», дея бир-бирларига таъна қиладилар.

Эр-хотин ўртасидаги низо кучайгандан кучаяди.

Жинсий масалаларда юзага келадиган келишмовчиликлар, жинсий қониқмаслик эр-хотиннинг ўзаро, оилавий муносабатларига, ишлаб чиқариш фаолиятларига, оиланинг мустаҳкамлигига салбий таъсир кўрсатиши хусусида ўтган бўлимда муфассал тўхталганимиз сабабли, бу ерда эр-хотин уртасидаги можаролар, қўйди-чиқдиларнинг купчилиги эркак ва аёлнинг жинс психофизиологиясини билмасликларидан, жинсий саводсизликдан келиб чиқишини эслатиб ўтмоқчимиз.

Жинсий жиҳатдан бир-бирига бутунлай мос келадиган кишини топиш ниҳоятда мушкул. У – шарт ҳам эмас. Энг муҳими, яқин кишисининг психофизиологик ҳолатини ҳисобга олиш, жуфтининг хоҳиши учун ҳар бир нарсага, шу жумладан, ораларида катта ёш тафовути бўлган чоғда ҳам унинг эҳтиёжларини қондиришга
интилиш лозим. Шу ўринда жинсий алоқанинг меъёридан ортиқ булиши жуфтларнинг бир-бирларидан зада булиб қолишларига, улар орасидаги муҳаббат ва эҳтироснинг барвақт сўнишига олиб келиши мумкинлигини эслатмокчимиз.

Жинсий ҳаётда эр-хотиннинг асаб системаси бўйича «зағча», «бойуғли», «аралаш» тоифаларига кириши ҳам улар орасида турли жанжалларни келтириб чиқариши мумкин. Масалан, эр «бойуғли», хотин эса «зағча» типига киради, дейлик.
«Зағча» учун эрта ётиш қулай. Чунки кечаси соат ўнлардан сунг унинг психофи зиологик тонуси кескин пасаяди ва эрта ухлаб қолади. Шу билан бирга «зағча» мижоз киши эрта уйғонади ва эрталабки соатларда ақлий, жисмоний иш қобилияти максимал даражада бўлади. «Бойуғли» гуруҳига кирувчилар эса бунинг бутунлай тескариси. Бир-бирларини тушунмаслик оқибатида келиб чиқадиган жанжаллар бундай эр-хотиннинг ҳатто ажралиб кетишига ҳам олиб келиши мумкин.

Оилавий низоларнинг кўпи фарзандсизлик туфайлидир. Йиллар ўтиб, бола кўрмаган эр-хотин фарзандли, бахтиёр ота-оналарни кўрганларида руҳан эзиладилар. Бефарзанл эр-хотин орасида жинсий алоқалар болали оилага нисбатан купроқ булади. Бу эса бир-бирларидан тўйинишни тезлаштиради. Ота-оналари, таниш-билишлар бундай эр-хотин орасига совуқчилик сола бошлайдилар. Оқибатда, улар орасида  турли келишмовчиликлар келиб чиқиши мумкин. Бундай оилаларнинг истиқболи, аввало, эр-хотин ўртасидаги муҳаббат даражасига. садоқатга, уларнинг маданий савиясига, болага булган муносабатига, ҳаётий кадриятлар мазмунига боғликдир.

Яна маълумот

1c03a50e40a7d2efc8387aadd60ce88e

Қайси ёшда туққан маъқул?

Кейинги вақтларда никоҳ ёшининг «ёшариб» кетаётгани ҳақида кўп гапириляпти. Бунинг психофизиологик, иқтисодий асорати оғирроқ кечади. …