sudСАВОЛ: Қурилиш фирмаси тегишли ташкилот билан тузилган шартнома бўйича хизматларни талаб даражасида бажармаган ҳолатда ушбу фирмага нисбатан бериладиган даъво аризасига илова қилинадиган ҳужжатлар тўғрисида маълумотлар беришингизни сўрайман. Шунингдек, бу ҳолатни суд ёки прокуратура идоралари томонидан кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари тўғрисида билмоқчиман. 

Фаррух Кунабоев 

ЖАВОБ: Юридик шахслар ўртасидаги низолар иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқилади. Даъволар жавобгар жойлашган жойдаги иқтисодий судга тақдим этилади. Юридик шахсга нисбатан унинг алоҳида бўлинмаси фаолиятидан келиб чиқадиган даъволар алоҳида бўлинма жойлашган жойда тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 114-моддасига асосан даъво аризасига қуйидаги хужжатларни  илова қиладилар:

1) белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи тўланганлигини;
2) даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг нусхалари юборилганлигини;
3) низони жавобгар билан судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилганлигини, агар бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса;
4) даъво талабларига асос бўлган ҳолатларни.

Агар даъво аризаси даъвогарнинг вакили томонидан имзоланган бўлса, унинг даъво тақдим этишга ваколатли эканлигини тасдиқловчи ишончнома илова қилинади.

Шартнома тузишга мажбур этганлик тўғрисидаги аризага шартнома лойиҳаси илова қилинади.

Саволга ҳуқушунос Умида Абдусаломова жавоб берди.

Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.