Главные новости
Главная / Жамият / Ҳукумат «Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини маъқуллади
<

Ҳукумат «Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини маъқуллади

Жорий йил 29 июль куни Ўзбекистон ҳукумати “Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини парламентга киритиш учун маъқуллади. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов хабар берди.

Ногиронлик нафақат алоҳида олинган фуқаронинг, унинг оиласи, қариндош-уруғларининг, балки давлат ва жамиятнинг олдида турган долзарб муаммо ҳисобланади. Ногиронлиги бўлган шахс – у хоҳ болакай ёки катта ёшдаги инсон бўлмасин, жамиятнинг тўлақонли аъзоси бўлиб, ўқиб, билим олиш, муайян касб эгаллаш, меҳнат қилиб, даромад топиш, оила қуриб, фарзандларни тарбиялаш, кексайганда эса, қилган меҳнатларининг роҳатини кўриш, кексалик гаштини суришга ҳақлидир, деб ёзади бош вазир ўринбосари.

bs8b_1mk2wyam42bkyk4jxocpn3fkyls

Шу боис, Ўзбекистон Республикасининг “Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ногиронлик муаммоларининг ечимига бағишланган ва биринчи қабул қилинадиган Қонун лойиҳаси бўлиб, у ўзининг мақсад-моҳияти билан жаҳон андозаларига, хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенция тартиб-қоидаларига тўла мос келади.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда 20га яқин вазирлик, идоралар, жамоат ташкилотлари, хусусан, республика ногиронлар жамияти, кўзи ожизлар, карлар жамиятлари, ногиронлар жамиятлари ассоциацияси вакиллари масъулият билан иштирок этишди.

Ногиронлик белгилари бўйича фуқароларни камситишга йўл қўймаслик, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ғурурлари ва шахсий эркинликларини ҳурмат қилиш, ҳуқуқ ва озодликларини таъминлашда уларнинг жамиятимизнинг бошқа аъзолари қатори тенг ҳуқуққа эга эканликларини таъминлаш, ногиронлиги бўлган болаларнинг аста-секинлик билан ривожланаётган имкониятларини, уларнинг шахсий хусусиятларини ҳурмат қилиш, атроф муҳитда эркин ҳаракатлана олишлари, ўқиш, касб эгаллашлари, меҳнат қилишлари, спорт ва маданий тадбирларда фаол иштирок этишлари, мавжуд имкониятлардан тўлақонли фойдалана олишлари, жамият ҳаётида эркин ва тўлақонли иштирок этишларини таъминлаш масалалари мазкур Қонун лойиҳасининг асосий мақсадлари бўлди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт кечириш сифатини янада яхшилаш мақсадида уларни ижтимоий реабилитация (абилитация) қилиш, жамиятга мослаштириш мақсадида:

биринчидан, уй-жойга муҳтож ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳисобини юритиш, уларга биринчилар қаторида уй-жой билан таъминланиш ҳуқуқларини бериш, уй-жой сотиб олиш учун имтиёзли ипотека кредитларини олиш, кўп квартирали уйларнинг пастки қаватларида уй-жой олиш, биринчилар қаторида ижтимоий уй-жойлар билан таъминланиш ҳуқуқларини бериш;

иккинчидан, республикадаги мавжуд меҳмонхоналарда ногиронлиги бўлган шахсларга, шу жумладан, ногиронлик аравачаларидан фойдаланадиганларга, кўзи ожиз ва кар-соқов фуқароларга махсус номерларни ажратиб, уларга шарт-шароитларни яратиш;

учинчидан, туғма ва орттирилган касалликлар асоратлари бўлган болаларда ногиронликни белгилашнинг ягона тизимини яратиш мақсадида, педиатрик тиббий-ижтимоий комиссияларни ташкил қилиш;

тўртинчидан, тиббий-ижтимоий экспертиза комиссиялари фаолиятида шаффофликни ошириш, фуқароларни сансалорлик қилмаслик, коррупция омилларига барҳам бериш, ногиронлик белгилари аниқ ҳолларда, фуқароларни овора қилмай, қисқа муддатларда уларга ногиронликни белгилаш;

бешинчидан, ногиронлик белгилари яққол бўлган ва ўз уйларида ётиб қолган фуқароларга ногиронликни уйларида белгилаш;

олтинчидан, ногиронлиги бўлган шахслар жамоат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва имкониятларини янада кенгайтириш масалалари Қонун лойиҳасида тўғридан-тўғри кўрсатма бўлувчи нормалар этиб, белгиланмоқда.

Ушбу Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши БМТнинг “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенция ҳамда бу борадаги халқаро стандартлар тартиб-қоидаларининг республикада жорий қилинишини таъминлайди.

Ушбу ҳужжат лойиҳаси турли ҳаволаки меъёрларни ўзидан истисно қилган, тўғридан тўғри таъсир кўрсатувчи Қонун бўлиб, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг турли хил кўринишдаги камситилишларига асло йўл қўймай, уларнинг ҳамжамиятнинг тўлақонли аъзолари сифатида жамият ҳаётида тўлақонли иштирок этишларини таъминлайди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

6ljbeitqyjol_sdnlc6l3fympjbskcjt

ЙПХ инспекторининг кўкрак нишони, радиоалоқа воситаси ва жезл таёғини тортиб олган фуқаро 10 ойга қамалди

Фото:Бухоро вилояит ИИБ матбуот хизмати Жорий йилнинг 7 август куни Бухоро шаҳрининг “Марказий бозор” чорраҳасида …