Главная / Жамият / Ҳукумат қарори: Таълим муассасаларида психологик хизмат ташкил этилади
<

Ҳукумат қарори: Таълим муассасаларида психологик хизмат ташкил этилади

Ўқувчиларни психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш ишларини янада такомиллаштириш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Қарор билан Умумий ўрта ва ўрта махсус давлат таълим муассасаларида психологик хизмат фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, психологик хизматнинг асосий вазифаси ўқувчиларнинг қобилияти, лаёқати, қизиқишлари ҳамда касб-ҳунарга мойилликлари асосида тўғри касб-ҳунар танлашларига кўмаклашишдир.

Психологик хизмат ўқувчилар сонидан келиб чиқиб 1-3 штат бирлигидан иборат таркибда ташкил этилади.

Психолог кадрлар сони бир нафардан ортиқ бўлганда улардан бирига психологик хизмат раҳбарлиги юкланади.

jmc88bfgtfejg5uo3tfcxfat1dwys0ck

Таълим муассасаларида психолог кадрлар учун ҳафтасига 36 соатли иш тартиби жорий этилади.

Қарор билан шунингдек, психолог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби белгиланди.

Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасалари психолог кадрлари ҳар беш йилда, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари психолог кадрлари ҳар уч йилда бир марта аттестациядан ўтказилади.

Психолог кадрларнинг малака тоифалари бир таълим муассасасидан бошқасига ишга ўтганда сақланади.

Аттестация ҳар йили март-июнь ойларида ўтказилади.

Олий ва биринчи малака тоифаларига талабгор психолог кадрларни аттестациядан ўтказганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари (202 минг 730 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

k8t-ggcaoz22gdkdlg69qnywzgr5qxu

Янгийўлда мудҳиш ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 17 июль куни соат 05:30ларда Тошкент шаҳар Сергели туманида яшаган 27 ёшли Д.Н. …