Главные новости
Главная / Жаҳон / Украина Россия ва Беларусдан бошқа барча қўшнилари билан чегараларни очади
<

Украина Россия ва Беларусдан бошқа барча қўшнилари билан чегараларни очади

Ҳукумат қабул қилган қарор лойиҳасида Молдова, Польша, Венгрия, Словакия ва Руминия билан чегаралардаги 66та ўтказиш пунктини очиш кўзда тутилган.

Фото: EPA-EFE/MARKIIAN LYSEIKO

Украина ҳукумати коронавирус тарқалишига қарши кураш доирасида Молдова ва Евроиттифоқ чегарасидаги фаолияти тўхтатилган 66та халқаро ўтказиш пунктларини очиш тўғрисида қарор қабул қилди.

“Вазирлар маҳкамаси Россия ва Беларусь чегараларидан ташқари барча халқаро ўтказиш пунктларини очмоқда”, – деб маълум қилди олий рада депутати Алексей Гончаренко Telegram-каналида.

Мураккаб эпидемиологик вазият икки қўшни давлат билан чегараларни очмасликка сабаб сифатида кўрсатилди.

Ҳукумат қабул қилган қарор лойиҳасида Молдова, Польша, Венгрия, Словакия ва Руминия билан чегаралардаги 66та ўтказиш пунктини очиш кўзда тутилган. Украина май ойи бошларида Польша билан чегарадаги “Шегини” ўтказиш пунктини очганди.

Киев 7 апрелда коронавирус тарқалишига қарши кураш доирасида чегарадаги барча пиёда ўтиш пунктларини ёпган, аммо 230та халқаро транспорт  ўтказиш пунктидан 19тасининг фаолиятини сақлаб қолганди. Кейинроқ Молдова, Польша ва Руминия билан чегаралардаги яна 10та пункт ёпилганди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

lslmq_enr9jhzqft_ie0r0cnya56bwf2

«Ватан ўғлони» ҳарбий-ватанпарварлик ташкилоти ташкил этилади

“Ватан ўғлони” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ташкилоти фаолияти ташкил этилади. Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси “Ватан ўғлони” …