ukrainaУкраина бош вазири Владимир Гройсманнинг маълум қилишича, мамлакат ҳукумати Украина ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик дастурини тўхтатиб қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «112 Украина» телеканали хабар берди.

«Биз иқтисодиётимизни Россия томонидан мунтазам равишда ўтказиб келинган ҳолатлардан чиқариб олиш устида ишламоқдамиз. Мен топшириқ бердим, биз ҳозирда ҳукумат қарорини тайёрламоқдамиз, ўйлашимча, чоршанба куни уни қабул қиламиз. У 2011 йилда имзоланган иқтисодий ҳамкорлик дастурини тўхтатиб қўйиши керак бўлади», – дея айтиб ўтди Гройсман.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Донбассдаги тинчликпарварлар бўйича баёнот берганди.