- биринчи жинсий алоқанинг мақсади тезрок қовушиб, қизлик пардасини бартараф қилиш, деб қисқа ўйламанг, айнан илк муносабат кейинги ҳаётингизга мазмун бахш этиши мумкинлигини тўғри англанг;
- қизлар қулоғи билан суйишини, шириндан шакар суҳбатлар аёл бош миясидаги шаҳвоний марказни қузғатиб, унда жинсий майл гуғдиришини ва қиз боладаги вагизм куртаклари – қурқувни бартараф қилишини тўғри тушунинг;
- аёл эроген жойлари, яъни жинсий майл қузғатадиган аъзолари – буйин, томоқ, лаблар, оғиз бўшлиғи, сийналар, елка соҳаси, сонлар ички тарафи ва ташқи жинсий аъзолар териси ҳамда қин усг томонида жойлашган клитор ҳақида тасаввурга эга бўлинг;
- даставвал, ўзингизни қулга олинг, ута ҳаяжон ҳам, ута совуққонлик ҳам сизга ёт булиши лозим;
- ширин суҳбатлар, ўпичу эркалашлар билан биргаликда, даставвал, келин ёнбошида, бирор соатлан сўнг уст қисмига чиқиб, унинг шаҳвоний жойларини бирма-бир оҳиста силаб-сийпалашдан асло эринманг;
- келиннинг белидан пастроққа кичкина ёстиқча қўйинг, ҳозир жинсий алоқа бошланаётганлигини англашига йул қўймай, эркалашда давом этинг. Олат ўзига керакли жойни топиши учун уни бир қўлингиз билан ушлаб баланддан пастга, пастдан яна баландга оҳиста юргизинг. Келиннинг ташқи жинсий аъзолари намланганлигини ва бир оз ҳансирай бошлаётганлигини сезсангиз, бас, демак, қин мускуллари бушашиб, лаззат йўли очилган бўлади;
- дастлабки жинсий мулоқотда олат – бутунлигича ичкарига кириши шарт эмас, уиинг ярми киритилгани кифоя. Алоқадан сўнг жуфтингизда нохуш кайфият пайдо бўлмаслиги учун уни эркалашда давом этинг, сўнгра қон ичкарига кетиб қолмаслиги учун келинни бир оз муддат чуккалатиб ўтқазиб қўйинг;
- гоҳида келин устига чиқилганда олатнинг қўзғалиши сўниши мумкин, бу сизнинг ортиқча ҳаяжонингиз натижасидир;
- гоҳо эса эркалаш жараёни пайтида шаҳват тўкилиб кетиши ёки олат қин ичига киритилиб улгурмасдан бушаниши кўп учрайди. Бу ҳолат жинсий аъзоларда қузғалиш ва шаҳватнинг меъёридан ошиқ ишлаб чиқилганлиги ҳамда сизнинг бир оз тажрибасизлигингиз оқибатидир. Бу ҳолатни тўғрилаш жуда осон, чунки кейинги алоқаларда эҳтирос унчалик жўшмайди ва уруғ тез тукилмайди;
- камдан-кам куёвлар биринчи уринишдаёқ бу ишнинг уддасидан чиқишади, аксинча, купинча иккинчи уринишгина самарали булади. Биринчи уринишдан ҳафсалангиз пир бўлганлигини келин асло сезмасин, чунки узингизни қулга олсангиз ва хуш кайфиятда булсангиз, жинсий хоҳиш тезда тикланади. Мабодо, кейинги оқшомларда ҳам мақсадга эриша олмасангиз, мутахассис шифокорандролог-сексопатологга ҳеч тортинмай мурожаат қилсангиз, албатта, мақсадга эришасиз.
Яна маълумот
Рефрактор босқич
Оргазмдан сўнг рефрактор босқич юзага келади. Бу босқич эркакларда оргазм тугаши биланоқ жинсий алоқани давом …