Главные новости
Главная / Жаҳон / Уханда коронавирусга чалинганларга мўлжалланган илк шифохона 10 кун ичида қурилди
<

Уханда коронавирусга чалинганларга мўлжалланган илк шифохона 10 кун ичида қурилди

Хитойнинг Ухань шаҳрида янги турдаги коронавирусга чалинганларни даволаш учун мўлжалланган вақтинчалик шифохона 10 кунда қуриб битказилди. У беморларни 3 февралдан қабул қила бошлайди.

AFP / Scanpix / LETA

«Хошэньшань» госпитали минг ўринга мўлжалланган бўлиб, у ерга 1,4 минг нафар ҳарбий тиббиётчи сафарбар қилинди.

Шифохона қурилиши 23 январь кечки пайт бошланган ва уни 3 февралгача қуриб битказишга ваъда берилганди. Шундан кейин беморлар учун яна битта каттароқ шифохона қуришга қарор қилинганди.

«Лэйшэньшань» деб номланадиган иккинчи шифохонани 6 февралгача қуриб битказиш режалаштирилган. Унинг майдони 60 минг квадрат метрни ташкил қилади ва ундан 51 минг квадрат метри бевосита беморларни карантин шароитларида жойлаштиришга мўлжалланган. Бу ерда 1600 та койка жойлаштириш мумкин бўлади. Қолган 9 минг квадрат метр майдон эса шифокорлар учун ажратилади.

Иккала шифохонани ҳам 2003 йил апрелида атипик зотилжам эпидемияси вақтида Пекинда қурилган «Сяотаншань» шифохонаси модели бўйича қуришга қарор қилинганди.

Хитой раиси Си Цзиньпин «Хошэньшань» шифохонасига 1,4 минг ҳарбий тиббиётчи юборилишини эълон қилди. Бу ерда асосан коронавирусга чалингани тасдиқланган беморлар жойлаштирилади. Шифохонада, интенсив даволаш, умумий даволаш, оғир касалларга мўлжалланган ҳамда инфекцияни назорат қилиш, диагностика бўлимлари жойлашади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

hx0hbrq8w6fcsrqwprkq44wy3sfoscci

Қозоғистон Ўзбекистон билан авиақатновларни тикламоқда

Қозоғистон мамлакат ичкарисида карантин чораларини кучайтириш баробарида яна 11 давлат билан авиақатновларни тиклашни режалаштирмоқда. Бу …