Фото: Getty Images

Кечанинг асосий жанги Тони Фергюсон (25-4) ва Жастин Гетжи (22-2) ўртасида енгил вазн тоифаси вақтинчалик чемпионлик камари учун кечди. Дастлабки икки раундда кичик устунлик Жастин томонида бўлди, бироқ Фергюсон иккинчи раунднинг сўнгги сонияларида рақибини мувозанатдан чиқаришга эришди. Учинчи ва тўртинчи раундлар тўлиқ Гетжи назоратида ўтди. Сўнгги раундда Жастин техник нокаут эвазига Тонини таслим этди. Шу тариқа Гетжи енгил вазн тоифаси вақтинчалик камари соҳибига айланди.

Яна бир марказий жангда мутлақ енгил вазн чемпиони Генри Сеҳудо (16-2) собиқ чемпион Доминик Крузга (22-3) қарши жанг қилди. Иккинчи раунд сўнггида Круз тизза зарбасини ўтказиб юборди ва мувозанатни йўқотди, шундан сўнг Сеҳудо зарбалар серияси билан рақибини нокаутга учратди.

Шу тариқа Генри чемпионлик камарини ҳимоя қила олди.

Қолган жанг натижалари билан танишинг:

Френсис Нганну (15-3) 1-раунда Жаирзиньо Розенстрайкни (10-1) нокаутга учратди.

Келвин Каттар (21-4) 2-раундда Жереми Стивенсни (28-18) нокаутга учратди.

Грег Ҳарди (6-2) Йорган Де Кастрони (6-1) очколар ҳисобида мағлуб этди: 30-27, 30-27, 30-27.

Энтони Петтис (23-10) Дональд Серронени (36-15) очколар ҳисобида мағлуб этди: 29-28, 29-28, 29-28.

Алексей Олейник (59-13-1) очколар ҳисобида Фабрицио Вердумдан (23-9) устун келди: 28-29, 29-28, 29-28.

Карла Эспарза (16-6) очколар ҳисобида Мишел Уотерсонни (17-8) мағлубиятга учратди.