Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Учқўрғонда қурилаётган кичик ГЭСлар 2019 йилнинг Наврўзида ишга туширилади
<

Учқўрғонда қурилаётган кичик ГЭСлар 2019 йилнинг Наврўзида ишга туширилади

Наманган вилояти Учқўрғон туманида Катта Фарғона каналига қурилаётган кичик ГЭСлар каскади 2019 йилнинг Наврўзидан бошлаб аҳолига электр энергиясини етказиб бера бошлайди. Бу ҳақда ЎзА 31 июлда маълум қилди.

32344f62-4c42-445a-834c-febf01ed0e22_w1023_r1_s

Кичик ГЭС каскадларини “Topalang HPD BULDING” МЧЖ Хитой билан ҳамкорликда барпо этмоқда. Хабарда айтилишича,станцияларнинг ҳар бири 6 МВт қувватга эга бўлиб, йилига 72,8 миллион КВт соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Лойиҳанинг қиймати 26 миллион долларни ташкил қилади.

“Ўтган давр мобайнида объектда 45 миллиард сўмлик иш бажарилди. Тўрт ярим километрли янги канал ўзани барпо этилди. ГЭСлар айнан мана шу тармоқда қад кўтаради. Айни пайтда бўлажак станциялар бинолари қурилмоқда. Декабрь ойи охирида турбиналар ҳам монтаж қилиб бўлинади. Келгуси йилнинг биринчи чорагида созлаш ишлари олиб борилади ва Наврўз байрами арафасида истеъмолчиларга дастлабки электр қуввати етказиб берилади”, дейилади хабарда.

Наманган вилоятида қиймати қарийб 1 миллиард 200 миллион долларлик 900 МВт қувватга эга “Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси” ҳам барпо этилмоқда.

Президент Мирзиёевнинг 2017 йил 2 майдаги “2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Наманган вилоятида умумий қуввати 38,5 МВт, ишлаб чиқариш қуввати 150,8 миллион КВт соатни ташкил этувчи кичик гидроэлектр станциялари қуриш режалаштирилган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

bkjb4u69kjlba_wiyfam_iggwggmupxx

«Эркакларнинг деярли ярми иш излаб кетди» — Жондордаги жонсизланаётган қишлоқ муаммоси

2000-йилларгача бу қишлоқдан бирор киши оиласини ташлаб четга кетмаган. Чунки, бунга эҳтиёж ҳам йўқ эди. …