Главные новости
Главная / Жаҳон / Уч метрлик скат одамлардан “ёрдам сўради”
<

Уч метрлик скат одамлардан “ёрдам сўради”

Австралияда 3 метрлик скат кўзига кириб қолган қармоқ илгагидан халос бўлиш учун ғаввослар ёнига сузиб борди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.

Таъкидланишича, сув остида сурат олувчи фотограф Жейк Уилтон маҳаллий аҳоли “Сепкил” деб атайдиган ушбу скат ортидан бир неча маротаба кузатган.

tir72go_78gaqkpc7s8ij52hbtghjdcv

Жейкнинг айтишича, денгиз жонзоти унинг ёнига келиб, илгак кириб қолган кўзини унга тутиб турган. Фотосуратчи скат уни танигани ва ёрдам беришни сўраётгани ҳақидаги фикрга келган.

Бу воқеани қайиқдан кузатиб турган денгиз биологи Монти Холлнинг таъкидлашича, скат Уилтон илгакни олиб ташлаш учун сув остига бир неча марта шўнғигунича қимирламай турган. Бундай уринишлардан бири пировард натижада муваффақиятли якунланган ва илгак скат кўзидан олиб ташланган.

Нашрнинг ёзишича, агар илгак олиб ташланмаганда скат юқумли касаллик орттириб олиши, кўр бўлиб қолиши ёки ҳаттоки нобуд бўлиши ҳам мумкин эди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

7qkyz0fek-gvl-gsl9vfuxz990jil-8

Саудия Арабистони подшоҳи ўз ўғлини энергетика вазири этиб тайинлади

Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд энергетика вазирини ўзгартирди. У бу лавозимга ўз …