Главные новости
Главная / Жамият / «Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўз хулосасини беради» – Президент Сардоба воқеаси чуқур таҳлил қилинишини айтди
<

«Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўз хулосасини беради» – Президент Сардоба воқеаси чуқур таҳлил қилинишини айтди

Президент Шавкат Мирзиёев 3 май куни Сирдарёда сув тошқинидан кейин уйига қайтган одамлар билан мулоқотда бўлди.

Фото: Президент матбуот-хизмати

«Ўзбекистон» телеканалида намойиш этилган лавҳада давлат раҳбари воқеа батафсил таҳлил этилишини айтганини кўриш мумкин.

«Бир неча кундан бери ҳаммамиз безовталикка тушиб қолдик. Бошимизга катта кулфат келди. Албатта, буни ҳали кўп-кўп таҳлил қиламиз, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўз гапларини айтади, ҳамма чора-тадбирларимизни қиламиз», – дейди Шавкат Мирзиёев.

1 май тонгида «Сардоба» сув омборида рўй берган авария юзасидан жиноят иши очилгани ҳақида 3 май куни маълум қилинди. Жиноий иш юзасидан тергов ўтказиш ДХХ органларига юклатилган.

Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чораларни уч кундан буён бевосита воқеа жойидан назорат қилаётган давлат раҳбари аҳолига тез орада зарур шароитлар яратилишини таъкидлаган.

«То яшаш шароитларингни тўғриламагунимизча, сизларни ташлаб кетмаймиз. Свет, газ масалалари, уйларинг, кўчалар – ҳаммасини инобатга оламиз.

Кайфиятларингни туширманглар. Энди, кўргилик. Ташвиш ўз йўлига, энди ақл билан, жуда тезкорлик билан буни тозалаб олишимиз керак.

2-3 кундан бери шу ердаман. Бир нарсани билингларки, то ўзим сизларнинг хонадонларингни тиклаб, кўпларингни янги уйга кўчирмагунимизча тинчимайман.

Оғир кунимизда ҳам, Худо хоҳласа тўйларимизда ҳам бирга бўламиз. Бир ёмонликнинг бир яхшилиги ҳам бор. Яхши томони – янги шаҳар, янги туман, янги кўча, янги маҳалла, янги обод қишлоқ қурамиз», – деган Шавкат Мирзиёев.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

shahrituz-2

Маҳаллаларда ижтимоий нафақани олиш тартиби соддалаштирилди

Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга тегишли …