Главная / Маданият / ТУРСУНБОЙ АДАШБОЕВ (1939)
<

ТУРСУНБОЙ АДАШБОЕВ (1939)

Турсунбой Адашбоев деган шоир ҳақида эшитгансиз, шеърларини ўқигансиз. Чунончи, 2-синфда Ўш шаҳрининг ўртасидан оқиб ўтадиган Оқбура дарёсига бағишланган “Оқбура тўлқинлари”, 3-синфда киргиз халқининг миллий бош кийими таърифига бағишланган “Оқ қалпоқ” шеъ­рларини ўқиб, ёд олгансиз. 5-синфда шоир бобонгизнинг “Тулпоркўл афсонаси” билан танишгансиз. 6-синфда эса лофларини ўқигансиз. Ўзбек ва қирғиз болалари шеър­ларини севиб ўқийдиган бу шоир Сизнинг ватандошингиз бўлади. Турсунбой Адашбоев 1939 йили Ўш вилоятининг Олабуқа туманидаги тарихий Сафед Булон қишлоғида туғилган.

tursunboy

Ўрта мактабни тамомлаб, Тошкент Давлат университети ҳамда Москвадаги Горький номли Жаҳон адабиёти институтида тахсил олган. Унинг “Камолнинг олмаси” деб номланган биринчи китоби 1967 йилда талабалик чоғидаёк нашр этилган. Ууниверситетни тамомлагач, турли вазифаларда ишлади.

Турсунбой Адашбоев ўзбек ва кирғиз тилларида ижод килади. Шоирнинг “Биз саёҳатчилар”, “Ала тоолук боломун”, “Арслонбоб шаршараси”, “Сурнай”, “Нур дарё”, “Гулдаста”, “Олатоғ-лолатоғ”, “Оқбура тўлқинлари”, “Совға”, “Сичқонинг ор- зуси” каби тўпламлари болаларнинг севимли китобига айланиб кетган. Бу китоблар ичида қизиқарли адабий афсоналар, ичакузди лофлар мавжуд.

ЛОФЛАР ТОНГДА

Тонгда хуштак чалгандим,

Чикиб шувоқ бошига.

Маъқул бўпти овулнинг

Каттасига, ёшига.

Бу килиғим хўрознинг

Теккан эмиш ғашига…

Мени кўрса Даканбой,

Миниб жахл отига, Кўча-кўйни тўзғитиб, Зўр берар қанотига. Шайтон кирди орага, Сизга айтсам дангалин. Ерни узиб олгудай Унинг тирноқ-чангали. Чигирткани эгарлаб, Қува кетдим хўрозни. Адабини берай деб, Шумтакани, дарозни, Лекин отим йиқилиб, Оёғим синиб кетди. Чигирткани жиловлаб, Даканбой миниб кетди. …Томошанинг қизиғи Сўқмоқли йўлда бўпти. Хўроз билан чигиртка Тулкига ўлжа бўпти…

ЖАСОРАТ

Йўлбарсдайин бир мушук

Хуррак тортиб ётибди.

Ё мусаллас ичганми,

Гўё тошдек котибди.

Ухлаши хам хонтахлит,

Пар ёстиққа қапишган.

Мўйлаби, лаб-лунжига,

Гурунч, сабзи ёпишган.

Яқинлашдим охиста.

Қараб сўлу соғимга.

Девзирали гурунчдан,

Палов еган чогимда.

Бу ишимни ўзимча,

Ботирликка йўйдим мен.

Тушлик жуда соз бўлди,

Ошга роса тўйдим мен.

Лунжидаги ёғни хам,

Тозалаб ялаб қўйдим.

Ҳатто паҳмоқ мўйлабин,

Оҳиста тараб қўйдим.

Тенг-тўшлари тамшаниб,

Унга боқар анграйиб.

Ота сичқон: – балли, – деб

Ўпиб қўйди манглайин.

Савол ва топшириқлар:

  1. Лоф жанри ҳақида нималарни биласиз? У халқ оғзаки ижодида хам мавжудми?
  2. “Тонгда” шеъридаги лофларни аниқланг ва изохданг.
  3. “Жасорат” лофи қахрамони нима? Унинг айтганига ишонса бўладими? Бу лоф қайси мультфильмы» эсингизга туширди?
  4. Лофлардаги бадиий – тасвир воситаларини аниқланг.
  5. Шоир лофларидаги тўлиқ ва чала қофияларни икки устун шаклида дафтарингизга кўчиринг.

ПАРОДИЯ ЖАНРИ ҲАҚИДА

Насрда ҳам, назмда хам янгича услублар пайдо бўлди. Ҳажвий йўналишга хам янгиликлар кириб келди. Назм тарихида ҳажв йўналишида ёзилган асарлар талай- гина. Ана шундай анъаналарнинг давоми сифатида адабиётимизда пародия жанри пайдо бўлди. Яъни бирор асарнинг камчилиги аниқланиб, шеърий танқид ўқига ту- тиладиган бўлди. Вақт ўтгани сайин пародия шаклланиб борди. У ўзининг дастлабки вазифасини ҳам унутмади ўрни келганда танқиддан ҳам воз кечмади.

Пародия деганда биз бир шоирнинг шеъридан икки ёки тўрт сатр олиб, уни ҳазил тариқасида давом эттиришни тушунамиз.

Пародиячи шоирлар орасида энг пешқадами ва бу йўналишнинг энг вафодори Турсунбой Адашбоев бўлади. Пародия тарзида ёзиладиган сатрлар ҳам қисқа, ҳам мазмунли, хам ҳазил охангида бўлиши лозимлигини Турсунбой Адашбоев кўп йил- лик ижодида исбот этди.

Пародия хакида Узбекистан халқ ёзувчиси Тохир Малик шундай деб ёзади: “Ба­диий адабиётни гулшанга хам ўхшатишади. Гулшанда турли гуллар чамандай очилиб турса, киши кўзи қувнайди. Атиргулни ҳамма яхши кўради. Лекин тиконидан эҳтиёт бўлади. Мен пародияни шу атиргулга ўхшатаман. Гулшанга ҳидсиз гуллардан кўра, тикони бўлса ҳам хушбўй атиргул яхши-да, тўғрими?”.

Турсунбой Адашбоев пародияларидан намуналар

Тура СУЛАЙМОНга

ГЎЗАЛЛИККА ИШОРА

“Теранликка ишора,

Уммонга ошиклигим.

Гўзаллика ишора, Бўстонга ошиқлигим”.

“Илтижо ” шеъридан

***

Гўзалликка ишора,

Суманга ошиклигим.

Булутларга ишора.

Туманга ошиқлигим.

Теранликка ишора,

Уммонга ошиклигим.

Ҳадиксираб юришим,

Гумонга ошиклигим.

Темирчига ишора,

Босқонга ошиклигим.

Термаларга ишора.

Достонга ошиклигим.

Халк йўлида шеър ёзиш,

Ялама қошиқлигим.

Бобур БОБОМУРОДга

АСАЛЧИ ҲАМ ЎТАДИ

“Ётма гафлат пойида,

Оқма алам сойида.

Дунё қолар жойида

Қанд еган ҳам ўтади.

Панд еган ҳам ўтади”.

“Борнинг борми роҳати ” илеъридан

**

Бўзчи билар матонинг,

Сифатини, рангини.

Деҳқон ишлаб кетказар

Ўроқ, кетмон зангини.

Афандига аёндир,

Улов қашшанг, хангими?!

Асалчи ҳам ўтади.

Масалчи хам ўтади.

Икки карра беш бўлмас,

Ёрти тенгмас бут бўлмас.

Конфуцийдан меросдир,

Чўғ илашса ўтинга –

Оқибати кул бўлар,

Дардингни айт тутунга.

Мўркончи ҳам ўтади,

Ўлпончи ҳам ўтади.

Ойни-ку этак билан,

Бўлмас экан яшириб.

“Умр шундай гузарон”

Ҳолимиз танг бош уриб

Қойил дердик ёзсангиз,

Яссавийдан ошириб.

Кўчирган ҳам ўтади,

Ўчирган ҳам ўтади.

Савол ва топшириқлар

  1. Пародиялар сизда қандай таассурот қолдирди
  2. Бу жанрнинг адабиёт учун аҳамияти борми ёки йўқми? Сизнинг фикрингиз?
  3. ўра Сулаймоннинг “Илтижо” шеърига ёзилган пародияга муносабатингиз қандай?
  4. Бобур Бобомуроднинг “Борнинг борми рохати” шеърига ёзилган пародия хусусида фикрингизни айтинг?
  5. Пародия жанрини санъатнинг бошқа турларида ҳам учратг

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

Маданият ва санъат соҳасида ДХШ асосида берилиши мумкин бўлган давлат мулки объектлари рўйхати тасдиқланди

Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кўмаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори …