11/10/2024
Главная / Без рубрики / Турли воситалар – Оз миқдорли перорал контрацептивлар

Турли воситалар – Оз миқдорли перорал контрацептивлар

Оз миқдорли перорал контрацептивлар. Оз микдорли перорал контрацептивларнинг узи нима?

Оз микдорли перорал контрацептивлар таблеткалар булиб, уларнинг таркибида оз микдорда гормон моддалар бор. Бу гормон моддалар табиий ҳолатда барча аёл организмида мавжуд бўлиб, уларнинг номи – эстроген ва прогестерондир. Ҳозирги кунда қўлланиладиган оз микдорли таблеткалар аввал кулланилган гормонли таблеткаларга нисбатан бехатар ва самарадор усул бўлиб хисобланади.

kons

Оз миқдорли перорал контрацептивлар қандай таъсир кўрсатади?

  • тухум ҳужайрасининг етилишига йўл қўймайди;
  • бачадон бўйнидаги шиллиқни қуюқлаштириб, эркак уруғ ҳужайраларининг
    ўтишига тўсқинлик қилади.

Оз миқдорли перорал контрацептивлардан қандай фойдаланиш керак?

  • биринчи таблеткани ҳайз бошланган кундан ёки аборт қилдирган кунингиздан бошлаб ичинг;
  • ҳар куни бир вақтда биттадан таблетка қабул қилинг;
  • таблеткаларингиз тугаса, янгисини очиб ичишни бошланг (агар сиз таркибида  21 дона таблеткаси бор контрацептивдан фойдаланаётган булсангиз, унда охирги таблсткани ичиб булганингиздан сўнг 1 ҳафта танаффус қилинг);
  • агар таблетка ичиш ёдингиздан чикиб қолса, эртасига ёдингиздан чиққанини  навбатдаги таблеткага қўшиб қабул қилинг;
  • агар сиз икки ва ундан ортиқ кун таблетка ичишни ёдингиздан чиқарган бўлсангиз, қолган кунларда биттадан таблетка ичиб туринг, аммо жинсий алоқа килишдан ўзингизни тийинг ёки дорини кейинги ўрамини бошлагунингизгача презерватив ва диафрагмадан фойдаланиб туринг.

Афзалликлари:

  • туғри фойдаланилса, бу услуб юқори самаралидир;
  • аёл ўзи истаган пайтда таблетка ичишни тухтатиб, ҳомиладор булиши мумкин;

Бу усулни барча аёллар қуллашлари мумкин.

Кугилиши мумкин бўлган салбий гаьсирлари:

  • куп аёлларда ҳеч қандай салбий таъсир кузатилмайди;
  • учрайдиган салбий таъсирлар (енгил кунгил айнаш, вазннинг озрок ошиши, озроқ бош оғриши ва бош айланиши, кўкрак безларида оғриқ пайдо бўлиши, ҳайз оралиғида озгина қон суркалиши) ҳеч қандай хавф туғдирмайди ва таблеткалар истеъмол қилингандан бир-икки ойдан кейин ўтиб кетади.

Қуйидаги ҳолларда оз миқдорли перорал контрацептивлар қулланилмайди:

  • ҳомиладорман, деб гумонсираганда;
  • қиндан сабаби аниқланмаган қон кетиши кузатилганда;
  • чекувчи ва ёши 35 дан ошган аёлларда;
  • хафақонлиги (гипертонияси) бор аёлларда;
  • қандли диабетнинг оғир куринишига дучор булган аёлларда.

Қуйидаги хасталикларга чалинган аёлларда:

  • инсульт;
  • юракда санчиқ сезувчи аёллар;
  • ўпка эмболияси;
  • юрак ишемик касалликларининг актив кўринишлари билан кечувчи, юракда
    оғриқ, ҳарсиллаш сезувчи аёллар;
  • оёқ томирларининг тромбози бор аёллар (тромбофлебит);
  • сут безларининг раки билан айни вақтда ёки аввал оғриган аёллар;
  • жигар ва ўт пуфакнинг ўткир хасталиклари борлар;
  • сурункали бош оғриғи бор аёллар;
  • эмизикли аёллар (агар туғуруқдан сўнг 6 ойдан кам муддат у гган бўлса).

Кейинги назорат:

Янги таблеткалар олиш учун аёл тиббиёт муассасасига ёки дорихонага мурожаат қилиши керак.

Агар сизда саволлар ёки қуйидаги ҳолатлар пайдо бўлса, шифокорга мурожаат қилинг:

  • қоринда каттиқ оғриқ;
  • кўкрак қафасида оғриқ ёки хасталаниш;
  • бошда қаттиқ оғриқ ва кўриш, гапириш қобилиятининг сусайиши;
  • оёқда қаттиқ оғриқ пайдо бўлиши (болдирларда ёки сонда).

Яна маълумот

1c03a50e40a7d2efc8387aadd60ce88e

Қайси ёшда туққан маъқул?

Кейинги вақтларда никоҳ ёшининг «ёшариб» кетаётгани ҳақида кўп гапириляпти. Бунинг психофизиологик, иқтисодий асорати оғирроқ кечади. …