turkmenistanЎзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов бошчилигидаги делегация 2018 йил 25 март куни Туркманистон Мажлис депутатлари сайловида халқаро кузатувчилар сифатида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берган.

Ўзбекистон делегациясидан Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари, шунингдек, Туркманистон билан чегарадош Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти вакиллари ўрин олган.

Ўзбекистоннинг халқаро кузатувчилари МДҲ ва ШҲТ миссиялари таркибларида сайловда иштирок этиши кутилмоқда.