Главные новости
Главная / Жамият / Туркман қардошларимиз ҳам сайловларда фаол иштирок этмоқда
<

Туркман қардошларимиз ҳам сайловларда фаол иштирок этмоқда

Маълумки, ўзбек ва туркман халқларининг қардошлик, биродарлик ҳамда дўстона муносабатлари узоқ ўтмишга бориб тақалади. Икки давлат ўртасидаги алоқалар яқин қўшничилик ва ҳамжиҳатлик, бир-бирини англаш ҳамда ўзаро ишонч руҳида ривож топиб келмоқда. Тарихимиз, динимиз, тилимиз, маданиятимиз, урф-одатларимиз ва анъаналаримизнинг муштараклиги маданий-маърифий муносабатлар ривожида катта ўрин тутмоқда. Бунда икки мамлакат раҳбарларининг ўзаро муносабатларидаги қатъий ишонч, очиқлик, самимият, энг муҳими, барча келишувни амалда рўёбга чиқариш йўлидаги уларнинг қатъий сиёсий хоҳиш-иродаси стратегик ҳамкорликнинг мустаҳкам пойдевори бўлмоқда.

Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, бугунги кунда Ўзбекистонда туркман миллатига мансуб 200 мингга яқин аҳоли истиқомат қилмоқда. Уларнинг тили, маданияти, урф-одатларини ривожлантириш учун барча шарт-шароит яратилган.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 4-моддасига мувофиқ, фуқаролар жинси, ирқий ва миллий мансублиги, тили, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи, маълумоти, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар, тенг сайлов ҳуқуқига эга.

Мамлакатимизда бирдам ва баҳамжиҳатликда тинч-тотув яшаб келаётган барча 130 дан зиёд  миллат ва элатлар қатори, туркманлар  ҳам айни кунларда  қизғин давом этаётган сайлов кампанияси ва сайловолди тарғибот-ташвиқоти доирасидаги тадбирларни катта қизиқиш билан кузатиб, фаол мустаҳкам фуқаролик позицияларини билдириб келмоқдалар. Бунга мисол тарзида куни кеча вилоят Туркман миллий маданий маркази ташаббуси билан Оққўрғон тумани «Лайло» тўйхонасида  ташкил этилган тадбирни олишимиз мумкин. Мазкур маданий-маърифий тадбир Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Тошкент вилояти Кенгаши партия фаоллари, депутатлар, депутатликка  номзодлар, партия хайрихоҳлари  шунингдек,  маданий марказ вакиллари, ижодкорлари, туманда истиқомат қилувчи туркман миллатига мансуб аҳоли ва кенг жамоатчилик ҳамда  ОАВ иштирокида ўтди.

«Адолат ҳар бир инсон учун!» шиори остида ташкил этилган бугунги учрашувда барча йиғилганлар «Адолат» СДП шиорлари ва сайловолди дастурини қўллаб-қувватладилар. Шунингдек, бўлажак сайловларда партиямизга муваффақият тилаб,  бизнинг номзодларга овоз беришларини таъкидлаб ўтдилар.

Нурия Айдиева Туркман маданий маркази раҳбари:

-Ўзбек ва туркман халқлари азалдан бир дарёдан сув ичиб, тинч-тотув, аҳил-иноқ яшаб келган. Халқларимизни ягона тарих, муштарак маданият ва қадриятлар, ўхшаш тил ва урф-одатлар бирлаштириб туради. Бу яқинлик мамлакатларимиз ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорликка асос бўлмоқда. Бугунги кунда туманимизда икки мингга яқин туркманлар истиқомат қилади.

Биз ўзимизнинг маданиятимиз, қадимий урф-одатларимиз ва анъаналаримизни сақлаган ҳолда шу мамлакатнинг тенг ҳуқуқли фуқаролари эканлигимиздан фахрланамиз. Ўзбекистонда яшовчи 130 яқин миллат ва элат вакиллари бари ана шундай тенг шароит ва ҳақ-ҳуқуқларга эгадир. Бир неча кундан кейин бўлиб ўтадиган сайловларда ҳам ўз ҳуқуқларимиздан фойдаланган ҳолда сайловларда фаол иштирок этамиз ва  ўз овозимизни «Адолат» СДП нинг номзодларига берамиз.

Тадбирда «Адолат» СДП Тошкент вилоят Кенгаши раиси Умид Шоумаров сўзга чиқиб,  вилоятда истиқомат қилувчи туркман  миллатига мансуб сайлов ёшидаги барча аҳолини сайловларда фаол иштирок этишлари ва ўзлари маъқул кўрган партия номзодларига овоз беришларига чақирди. Шунингдек, партия сайловолди дастурида илгари сурилаётган асосий ғоя ва мақсадлар, муҳим йўналишлар ҳақида маълумот бериб ўтди.

Қайд этилганидек, партиянинг янги сайловолди дастурида илгари сурилган соғлиқни сақлаш тизимига ақлли тиббиёт механизмини жорий этиш, сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори-дармон воситаларининг олдини олиш, шунингдек, олий таълим муассасаларига қабул квоталарини бекор қилиш, шартнома бўйича ўқиш имконига эга бўлган ёшларни олий ўқув муассасаларига кириш имтиҳонларисиз қабул қилиш ҳамда суд тизимини янада такомиллаштириш, соҳада очиқлик ва ошкораликни таъминлаш,  аҳолининг иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат ва бандлик, даромадларнинг адолатли тақсимланиши, ижтимоий хавфсизлик ва меҳнат муҳофазаси каби йўналишлар келгуси беш йиллик учун белгиланган устувор вазифалари  ҳисобланади.

Ўзбек ва туркман халқларини бир дастурхон атрофига жамлаган бугунги учрашувнинг маданий-кўнгилочар қисмида туркман миллий маданий маркази ижодкорлари томонидан тақдим этилган шўх-шодон куй ва қўшиқлари, жозибадор рақслар барчага бирдек кўтаринки кайфият бағишлади.

Байрам тадбири сўнгида йиғилганларга партиянинг эсталик совғалари тақдим этилди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

6vndqugafhjo-aylhvjsgk9fmybbiey6

2020 йил учун боғчаларда болалар таъминотига ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланади (рўйхат)

Фото: KUN.UZ 2020 йил учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари …