Главные новости
Главная / Сиёсат / Туркия пойтахтига 23 йилдан бери илк марта янги мэр тайинланди
<

Туркия пойтахтига 23 йилдан бери илк марта янги мэр тайинланди

Адолат ва тараққиёт партияси вакили Мустафо Туна Туркия пойтахтининг янги мэри бўлди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, Анқара шаҳар кенгашида у 104 овоз олган (максимум 136 овоздан). Қайд этилишича, мухолифатдаги Халқ-республика партияси ўз номзодини тақдим этмаганди.

mera

Янги лавозимда Туна Мелиҳ Гекчекни алмаштиради, у ҳам Адолат ва тараққиёт партияси вакили эди. У Туркия пойтахтига 1994 йилдан буён раҳбарлик қилиб келганди. Гекчек шу йилнинг 28 октябрида мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг илтимосига кўра истеъфога чиққанди.

Hurriyet нашрининг қайд этишича, Туркия шаҳарларида мэрларнинг истеъфоси Эрдўған томонидан бошланган «қон алмаштириш» жараёни билан боғлиқ. Ўтган ойда Баликесир, Бурса, Дузже, Нигде ва Истанбулда шаҳар бошлиқлари ўзгарганди. Газета маълумотига кўра, айни вақтда 1397 нафар ҳудуд бошлиқларидан (вилоятлар, шаҳарлар ва муниципалитетлар) 800дан ортиғи Адолат ва тараққиёт партияси вакиллари ҳисобланишади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

x6doyp42okceecfpqctn2txkuw76mccb

Депутатлар фикри: Контракт тўловини стипендиясиз шаклда тўлаш қандай бўлиши мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Абдурашид Абдуқодиров, Исломжон Зокиров ва Бекзод Артиков муаллифлигида …