Главные новости
Главная / Маданият / Туркияга электрон сигарет ва чилимлар олиб кириш тақиқланди
<

Туркияга электрон сигарет ва чилимлар олиб кириш тақиқланди

Аввалроқ АҚШ касалликлар профилактикаси ва назорат маркази электрон сигарет чекувчилар орасида ўпка ва респиратор касалликларига чалиниш кўпайиб бораётганлигини билдирганди.

AP Photo / Nam Y. Huh

Туркия ҳукумати электрон сигарет, электрон чилимлар, уларнинг таркибий қисмлари ва аралашмаларини олиб киришни тақиқлади. Бу ҳақда мамлакат савдо вазири Рухсор Пекжан маълум қилди.

“Бугун президент Ражаб Тоййиб Эрдўған томонидан имзоланган электрон сигарет, электрон чилимлар, уларнинг таркибий қисмлари ва аралашмаларини олиб киришни тақиқлаш тўғрисидаги қонун расман эълон қилинди”, – деб ёзди у ўзининг Twitter саҳифасида.

Вазир электрон сигаретларнинг саломатлик учун хавфли эканлигини таъкидлаб ўтган.

Аввалроқ АҚШ касалликлар профилактикаси ва назорат маркази электрон сигарет чекувчилар орасида ўпка ва респиратор касалликларига чалиниш кўпайиб бораётганлигини билдирганди.

Касалликларнинг эҳтимолий сабаби Е витамини ва мой аралашмаси деб айтилмоқда.

Канадада ҳам электрон сигарет чекувчи ўсмирда нафас олиш йўлларининг жиддий зарарланиши аниқланганди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

lwh9htbv7_jc-z9zsaijjmhj-kozpknu

«Бировнинг ташвиши эвазига топилган пул ҳеч кимга буюрмайди!» — Президент чайқовчиларни танқид қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни маҳалла ва оила масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишининг …