Главная / Жаҳон / Туркия С-400’ни Қатар ва Озарбойжонга беришни режалаштирмаётгани маълум қилинди
<

Туркия С-400’ни Қатар ва Озарбойжонга беришни режалаштирмаётгани маълум қилинди

Анқара Россия томонидан етказиладиган С-400 зенит-ракета мажмуаларини Қатар ва Озарбойжонга беришни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу айтиб ўтди.

Аввалроқ турк ОАВда Анқара С-400’ни Қатар ва Озарбойжонга бериши мумкинлиги ҳақида гаплар тарқатилган.

9kiczt1f9v_qbb3t111p7em2hkdkv_rn

“Гап С-400’ни Қатар ёки Озарбойжонда жойлаштириш ҳақида кетмаяпти. Бу масала биз томондан ҳеч қачон муҳокама қилинмаган. Ушбу ахборот ОАВда мунтазам бўрттирилмоқда. Аслида бу масала бўйича ҳеч қандай мураккаблик йўқ. Биз Россия билан келишув туздик ва ҳозир мажмуалар етказилиши муддатларини муҳокама қилмоқдамиз. Агар Россия Озарбойжонга мажмуаларни сотишга қарор қилган бўлса, у буни воситачиларсиз тўғридан-тўғри амалга ошира олади. Унинг устига, бу давлатлар яхши муносабатдалар”, деб айтган Човушўғлу.

Аввалроқ Туркия С-400’ни харид қилиш режасидан воз кечмаслиги ва мажмуаларнинг биринчи партияси Туркияга июлда етказилиши кераклигини айтган. АҚШ Туркияга С-400’ни харид қилгудек бўлса, санкциялар солиш билан таҳдид қилмоқда.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

ywo5la1cekkzppgumq59xbf_jqz8pdfr

«Полковник-миллиардер» Захарченко 13 йилга қамалди

Москванинг Пресненский суди ИИв офицери Дмитрий Захарченкога пора олиш ва терговга қаршилик кўрсатиш иши бўйича …