raketaТуркия Синопдаги ҳарбий полигонда ўзи ишлаб чиқарган илк баллистик ракеталар синовини муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар берди.

Гап кичик ва ўрта масофаларга мўлжалланган Gokdogan ва катта масофаларга мўлжалланган Bozdogan ракеталари ҳақида бормоқда. Таъкидланишича, синов вақтида мутахассислар ракеталарнинг мўлжалга олиш тизими ўчирилгандан кейин уларнинг двигатели имкониятларини баҳолай олишган.

2018 йил охирги чорагида ракеталарни ҳаракатланаётган нишонларни мўлжалга олиш учун ердаги қурилма ва самолётдан учириш режалаштирилмоқда.

Gokdogan ва Bozdogan ракеталари Туркия фан-техника кенгаши ва Мудофаа саноати илмий-тадқиқот институти мутахассислари томонидан яратилган. Ракеталар илк бор 2017 йилда Истанбулда ўтган XIII Мудофаа саноати маҳсулотлари халқаро кўргазмасида тақдим қилинган. Ракеталарни лойиҳалашни 2020 йилда якунлаш мўлжалланган. Шундан кейин ракеталар серияли ишлаб чиқарилади.