cb3e65dc37c02b746433016eacc4cda7Туркия бош вазири ўринбосари Бакир Бўздоғнинг Twitter’даги саҳифасида хабар беришича, мамлакат Ироққа зилзила оқибатларини бартараф этишда ёрдам кўрсатади.

«Тегишли транспорт ва ходимлар тайёрланди, улар туманга қидирув-қутқарув амалиётларида иштирок этиш учун жўнатилди», – дея ёзган у.

Таъкидланишича, Туркия фавқулодда хизматлари ходимлари вайроналарни тозалаш ва жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ишларда қатнашадилар.

Бундан ташқари, мамлакат Ироққа инсонпарварлик ёрдами партиясини ҳам жўнатади.

Аввалроқ Эрон ва Ироқ чегарасидаги зилзила қурбонлари сони ошаётгани хабар берилганди.