Главная / Жамият / Тула яқинидаги супермаркетда ўзбекистонлик сотувчи аёлни харидорлар кўз ўнгида пичоқлаб кетишди
<

Тула яқинидаги супермаркетда ўзбекистонлик сотувчи аёлни харидорлар кўз ўнгида пичоқлаб кетишди

Кеча Узловая шаҳридаги «Пятерочка» супермаркетида эркак киши кассирга ҳужум қилиб, аёлга пичоқ билан 20га яқин жароҳат етказди ва воқеа жойидан яширинди.

«Тульские новости» нашри хабарига кўра, супермаркет қўриқчилари эркакни тўхтатишга ҳаракат қилишмаган. Жабрланувчи олган жароҳатлари туфайли касалхонада ҳаётдан кўз юмди.

«Полициячилар қисқа вақт ичида гумонланувчининг шахсини аниқлашди. У маҳаллий аҳоли вакилларидан бири бўлиб, 1984 йилда туғилган. Узловая ва қўшни туманлардаги барча полиция нарядлари уни қўлга олиш учун ҳаракат қилди, эҳтимолий жиноятчи қаерда эканини аниқлашга қаратилган ишлар олиб борилди. Қабул қилинган чора-тадбирлар натижасида икки участка инспектори қидирилаётган шахсга ўхшаш кишини пайқашган. Шундан кейин ППХ ходимлари билан бирга ўтказилган ҳаракатлар чоғида у боғ уюшмаларидан бирида қўлга олинди», – дея хабар берди Россия ИИВ расмий вакили Ирина Волк.

Нашр маълумотларига кўра, қотил қурбон билан таниш эди – улар қўшнилар бўлган ва эркакнинг хатти-ҳаракатлари туфайли ўзаро можаролар юз берган – у спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, кўпинча мусиқани баланд товушда тинглаган. Умида С.нинг уч нафар фарзанди бўлган. Аёл Андрей К.дан бир неча бор шовқинни пасайтириш ҳақида сўраган, аммо у бу илтимосларга парво ҳам қилмаган. Шундан сўнг, ўзбекистонлик аёл бу шахсга полицияга ариза билан мурожаат қилиши ҳақида айтган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

k2axbatvqfkyyvksakg5ifbkcfmxn0s8

Тошкентда «Махсустранс» машинаси ёниб кетди

12 июль куни соат 16:20да Тошкент шаҳар ЁХБ Куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига …