Главные новости
Главная / Жаҳон / Трамп Зеленский билан суҳбати матнини эълон қилишга рухсат берди
<

Трамп Зеленский билан суҳбати матнини эълон қилишга рухсат берди

АҚШ президенти Дональд Трамп Украина президенти Владимир Зеленский билан июлдаги суҳбатининг таҳрир қилинмаган тўлиқ матнини эълон қилишга рухсат берди.

“Мен ҳозир БМТда АҚШни билдирмоқдаман. Кеча Украина президенти Зеленский билан суҳбатимнинг тўлиқ, таҳрир қилинмаган матнини эълон қилишга рухсат бердим”, деб ёзган Трамп твиттерда.

“Бу жуда дўстона ва ўринли қўнғироқ бўлганига амин бўласиз. Ҳеч қандай босим бўлмаган ва Жо Байден ва унинг ўғли билан боғлиқ воқеадан фарқли ҳеч қандай “сиздан угина, биздан бугина” қабилида иш бўлмаган”, деб қўшимча қилган Трамп.

uu5h5l6la0lb869u1krcjegi5nahlv0q

АҚШ президенти Зеленский билан суҳбати атрофидаги вазиятни АҚШ демократлари томонидан олиб борилувчи “ялмоғизларга ов”нинг давоми деб атаган.

Аввалроқ АҚШнинг бир қатор оммавий ахборот воситалари Трамп Зеленский билан 25 июлдаги суҳбатида украиналик ҳамкасбини Жо Байденнинг ўғли Хантерга нисбатан тергов бошлаш зарурлигига кўндиришга ҳаракат қилганини маълум қилган.

Байден бу хабарга жавобан Трампнинг Зеленский билан суҳбати матни эълон қилинишини талаб қилган.

АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байден Трампнинг 2020 йилги президент сайловлари бўйича асосий рақиби сифатида кўрилмоқда.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

safrovnov

Сафроновнинг адвокатлари тергов сирини ошкор этмаслик тўғрисида тилхат имзолашдан бош тортди

«Роскосмос» раҳбарининг давлатга хиёнатда айбланаётган маслаҳатчиси, журналист Иван Сафроновнинг ҳимоячилари тергов сирини ошкор этмаслик тўғрисидаги …