Главная / Жаҳон / Трамп ва Путин қачон учрашиши мумкинлиги айтилди
<

Трамп ва Путин қачон учрашиши мумкинлиги айтилди

Америкалик юқори лавозимли мансабдорнинг айтишича, Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп бу йил Парижда ёки Буэнос-Айресдаги G20 саммитида Россия етакчиси Владимир Путин билан учрашиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, гап Францияда Биринчи жаҳон уруши якунланганининг юз йиллиги муносабати билан ташкил этиладиган тадбирлардаги эҳтимолий учрашув ҳақида бормоқда. Бундан ташқари, икки етакчи 30 ноябрь куни Буэнос-Айресда бошланадиган G20 саммитида ҳам учрашиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Путин билан суҳбатнинг баъзи тафсилотларини ошкор қилганди.

Оқ уй раҳбарининг Fox Business’га берган интервьюсида айтишича, россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашувда унга Америка сайловларига аралашишга йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида айтган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

2020-02-24t151915z-1709189433-rc237f9zbqq6-rtrmadp-3-germany-carnival-crash-680x510

Полиция Германияда автомобилнинг пиёдалар устига босиб борилишини қасддан қилинган деб атади

Германиянинг Фолкмарзен шаҳрида номаълум ҳайдовчининг каранавал иштирокчилари устига автомобилни босиб бориши қасддан амалга оширилган, деб ҳисобламоқда Гессен …