trumpАҚШ президенти Дональд Трампнинг даволовчи шифокори Рони Жексоннинг маълум қилишича, давлат раҳбари ақлий имкониятларини текширувдан ўтказиш ижобий натижани берган. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.

Жексоннинг сўзларига кўра, Трамп ОАВда тарқалган миш-мишларни йўққа чиқариш учун ўз ақлий имкониятларини текшириб кўриш ҳақида қарор қабул қилган.

Шунингдек шифокорнинг айтишича, текширув альцгеймер касаллиги пайдо бўлиш хавфи йўқлигини кўрсатиб берди. Таъкидланишича, давлат раҳбари ўз лавозимидаги вазифаларини бажариш учун бутунлай мос келади.