Главная / Жаҳон / Трамп Путин билан учрашувни бекор қилди. Сабаб Керчдаги воқеа
<

Трамп Путин билан учрашувни бекор қилди. Сабаб Керчдаги воқеа

07

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан Аргентинада G20 саммити доирасида ўтказилиши белгиланган учрашувини бекор қилди. У бу ҳақда ўз твиттерида ёзган.

«Кемалар ва денгизчилар Россиядан Украинага қайтарилмагач, мен Россия президенти Владимир Путин билан Аргентинада ўтказилиши керак бўлган учрашувимни бекор қилган яхши деган қарорга келдим», деб ёзган Трамп.

Қайд этиш керакки, у бу твитидан бир соат олдинроқ Путин билан учрашув ўтказишнинг айни вақти экани ҳақида ёзганди.

АҚШ ва Россия раҳбарлари учрашуви 1 декабрь куни Буэнос-Айресда ўтказилиши керак эди. Бу учрашувга келишилганини бугун Оқ уй ҳам, Кремль ҳам тасдиқлаганди. Режага кўра президентлар икки соатга яқин вақт давом этиши кутилаётганди.

25 ноябрь куни россиялик чегарачилар Керчь бўғозида Украина кемаларига қуролли ҳужум уюштирди. Руслар украинлар кемаси Россия сувларига ноқонуний равишда кирганини иддао этишганди. Айни вақтда денгизчилар қамоққа олинган, уларга нисбатан жиноий иш очилган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

barf

АҚШнинг катта қисмида совуқ ҳарорат қайд этилди. Чикагода совуқ рекорд даражада

30 январда АҚШнинг катта қисмида совуқ ҳарорат ўрнатилди. Жумладан, Чикагода кузатувлар тарихидаги энг совуқ ҳарорат …