trump2017 йил 20 январда АҚШ президенти вазифасини бажаришга киришган Дональд Трамп президентлигининг биринчи йилига якун ясади. У бу ҳақда твиттерда ёзди.

“Сайловлар вақтидан бери кўплаб соҳаларда давлатимиз учун мисли кўрилмаган муваффақиятларга эришилди”, деб ёзган Трамп.

Трамп президент лавозимида эришган ютуқлари қаторида фонд бозорларидаги рекордлар, армиянинг кучайтирилиши, жиноятчилик ва чегараларни назорат қилиш ва ИШИДга қарши курашдаги муваффақиятларни санаб ўтди.

“Аёллар ва умуман бутун аҳоли ўртасида энг паст ишсизлик даражаси, солиқларнинг катта кўламли пасайтирилиши, мажбурий суғурталашнинг тугатилиши ва бошқа кўплаб ютуқларга эришилди”, деб қўшимча қилган Трамп.