trampАҚШ президенти Дональд Трамп Лотин Америкасига сафарини бекор қилган. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар тарқатди.

Баёнотда маълум қилинишича, Трамп Перудаги саммитга бормайди.

«Президент Қўшма Штатларда қолади, у раҳбарият билан Сурия масаласини муҳокама қилади, дунёдаги воқеаларни мониторинг қилади», — дейилган хабарда.

Трамп ўрнига АҚШ номидан саммитга вице-президент Майк Пенс боради.

Бундан аввалроқ Дональд Трамп Шимолий Корея раҳбари Ким Чем Ин билан учрашуви май ойи охирида ёки июнь ойи бошида ўтказилишини маълум қилганди.