Главные новости
Главная / Сиёсат / Трамп Эрдўғанга С-400 мажмуалари хариди бўйича эътироз билдирмади
<

Трамп Эрдўғанга С-400 мажмуалари хариди бўйича эътироз билдирмади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШ президенти Дональд Трамп билан яқинда ўтган учрашувига изоҳ бериш вақтида Трампга Туркия Россиянинг С-400 зенит-ракета мажмуаларидан воз кеча олмаслигининг сабабини тушунтирганини айтди.

“Мен Трампга Туркия Россиянинг зенит-ракета мажмуаларини харид қилиш қарорига қандай келганини тушунтириб бердим. Трамп Анқаранинг бу борадаги позициясини асосли деб топди. Биз Оқ уй раҳбарига Анқара бу масалада орқага бир қадам ҳам ташамаслигини маълум қилдик. Шу билан бирга, биз Patriot тизимларини сотиб олишга қизиқишимизни яна бир бор таъкидлаб ўтдик”, деб айтган Эрдўған ўзи бошчилик қилувчи Адолат ва тараққиёт партиясининг парламентдаги фракцияси олдидаги нутқида.

Туркия етакчисининг айтишича, у Трампга F-35 қирувчи самолётларини сотиб олиш масаласида Туркияга босим ўтказилиши асоссиз эканини айтган. Эрдўған Трампга Анқара нафақат ушбу самолёт харидори, балки уни ишлаб чиқиш дастурининг иштирокчиси эканини эслатиб қўйган.

Шу билан бирга, Эрдўған АҚШ Туркиянинг бу дастурда иштирок этишига ёндашувини ўзгартирмаса, унда Анқара бошқа йўлни қидиришига тўғри келишини таъкидлаб ўтган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

zmhwprngeqnraf2yhnfcp6uo8b_kn7bn

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Тошкентдаги учрашувда нималарга келишиб олишди?

29 ноябрь куни Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон …