Главные новости
Главная / Жаҳон / Трамп чегарада бетон девор қуриш фикрини ўзгартирди
<

Трамп чегарада бетон девор қуриш фикрини ўзгартирди

trump

АҚШ ва Мексика ўртасидаги чегарада девор қуришда бетон эмас, энди пўлат ишлатилади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп твиттерда маълум қилди.

Трампнинг айтишича, вице-президент Майкл Пенс ва Демократик партия вакиллари чегара хавфсизлиги билан боғлиқ турли масалалар муҳокама қилинган учрашув ўтказишган.

“Энди бетон эмас, пўлат девор қурмоқчимиз”, деб ёзган Трамп.

АҚШ президентининг айтишича, пўлат девор мустаҳкамроқ бўлади ва камроқ эътибор жалб қилади.

Аввалроқ Мексика билан чегарада девор қуриш лойиҳаси бюджети келишмовчиликларга ва АҚШ федерал ҳукумати ишининг вақтинчалик тўхтатишига олиб келди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

red9vib6sf55hlfp04ynf-rbjez8j8sj

Тожикистонда 13 маҳбус нондан заҳарланишдан ўлди

Тожикистонда 7 июлда мамлакатнинг шимолидан Душанбе ва жанубдаги колонияларга маҳбусларни кўчириш вақтида 13 маҳбус заҳарланишдан …