Главные новости
Главная / Жаҳон / Трамп АҚШ суриялик курдларни ташлаб қўймагани ва уларни қўллаб-қувватлашда давом этишини айтди
<

Трамп АҚШ суриялик курдларни ташлаб қўймагани ва уларни қўллаб-қувватлашда давом этишини айтди

АҚШ президенти Дональд Трамп Америка кучларининг Суриядан олиб чиқиб кетилиши жараёни бошланганига қарамай, АҚШ бу мамлакатдаги курдларини ташлаб қўймаслигини айтди. У бу ҳақда ўзининг Тwitter саҳифасида ёзди.

Donald Trump

“Биз Сурияни тарк этиш жараёнида бўлишимиз мумкин, лекин биз ҳеч қанақасига ўзига хос халқ ва ажойиб жангчилар бўлган курдларни ташлаб қўймадик”, деб ёзди Трамп.
“Биз курдларга маблағ ва қуроллар билан ёрдам беряпмиз!” – дея қўшимча қилди у.

Аввалроқ “Сурия демократик кучлари” қуролли коалицияси қўмондонлиги америкалик ҳарбий хизматчиларнинг Рас-ал-Айн ва Телл-Абяд шаҳарларидан кутилмаганда олиб чиқиб кетилиши курдлар учун ортдан берилган зарба бўлганини билдирганди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

_pdbimpfy6mmzqwvlre1evebknuq7u2d

Чашма булоғи панжара билан ўралади, Сўх–Риштон йӯлини очиш масаласи кўриб чиқилади

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов Сўхдаги можаро …