shahmatТожикистондаги мактаб ўқувчилари учун шахмат ўйини бўйича дарс жорий этилади, бу ҳақда республика таълим ва илм-фан вазири Нуриддин Саид хабар берди.

“Тожикистонда янги ўқув йилидан умумтаълим мактабларида шахмат дарслари пайдо бўлади”, – дея айтиб ўтди у.

Унинг таъкидлашича, умумтаълим мактабларида шахматдан дарс бериш бўйича дастур ишлаб чиқиб бўлинган.

“Асосхои шатранж” номли дарсликлар чоп этилди, у тожик тилида бўлиб, шахмат ўйининг асосий қоидалари ва комбинацияларига бағишланган. Бу дарснинг жорий этилиши, ўйлашимча, ўқувчиларнинг интеллектуал имкониятларини ривожлантиришда ижобий натижа беради”, – дея таъкидлаб ўтди Саид.

Вазирнинг сўзларига кўра, шахмат дарслари ўқув дастурларига жисмоний тарбия ҳамда меҳнат дарслари доирасида жорий этилади, деб ёзмоқда тожик ОАВ.