Главные новости
Главная / Сиёсат / Тожикистон ва Ўзбекистон фуқароларининг маълум тоифасига чегарадан ўтиш учун рухсат берилди
<

Тожикистон ва Ўзбекистон фуқароларининг маълум тоифасига чегарадан ўтиш учун рухсат берилди

Расмий Тошкент ва Душанбе қўшни ҳудудда яқин қариндошлари вафот этган ёки оғир касал бўлиб қолган икки республика фуқароларининг чегаралар орқали эркин ҳаракат қилишига рухсат бериш борасида келишиб олди, деб хабар бермоқда Тожикистон ҳукуматидаги манбасига асосланиб Asia-Plus.

Фото: Самарқанд вилояти божхона бошқармаси

Ушбу тоифадаги фуқаролар чет эл паспортига ва қариндошининг касаллиги ёки ўлими тўғрисида расмий органлар томонидан тасдиқланган телеграммага эга бўлиши керак.

Давлат чегарасини кесиб ўтишда фуқаролар коронавирус таҳлили учун пуллик экспресс тестдан ўтишлари керак, тест нархи миллий валюталарда, тахминан, 14 АҚШ долларини ташкил этади.

Бунгача фақат уч тоифадаги фуқаролар Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги қуруқлик чегарасидан ўтишига қисман рухсат этилганди:

  • Тожикистон ёки Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари талабалари: чегарани кесиб ўтишда паспорт билан бирга талабалик гувоҳномасини ва коронавирус инфекцияси йўқлиги ҳақидаги таҳлилни, чегарани кесиб ўтишдан 72 соатдан кўп бўлмаган вақт ичида тақдим этиши шарт.
  • Қўшни томонда хотини, эри ёки болалари бўлган Тожикистон ёки Ўзбекистон фуқаролари. Улар чегарачиларга паспорт билан бирга никоҳ тўғрисидаги ва болаларнинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномани, шунингдек, коронавирус таҳлили учун топширилган тест натижаларини тақдим этиши керак.
  • Коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун Тожикистон ёки Ўзбекистон республика штаб-квартираси томонидан берилган тегишли ёзма рухсатга эга бўлган икки мамлакат фуқаролари.

Бундан аввал Ургутдаги «Жартепа» чегара божхона пости талабалар учун очилгани, Абдулазиз Комилов Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон қабулида бўлгани ҳамда давлат раҳбари Тожикистон коронавирус устидан ғалаба қозонганини маълум қилгани ҳақида хабар берилганди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

y3lyavbwbjhxigkd1cadlgp3sqmz8yl5

Тошкент вилояти ҳокими ишдан олинди. Унинг ўрнини Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг собиқ ўринбосари эгаллади

Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов лавозимидан озод этилди. Ўзбекистон президентининг бу ҳақдаги фармони эълон қилинди. …