Главные новости
Главная / Жаҳон / Тожикистон ИИВ: чегара заставасига ҳужум қилганларнинг аксарияти тожикистонликлар, улар орасида аёллар ҳам бўлган
<

Тожикистон ИИВ: чегара заставасига ҳужум қилганларнинг аксарияти тожикистонликлар, улар орасида аёллар ҳам бўлган

Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг аниқлашича, 6 ноябрь куни чегарачиларга ҳужум қилганларнинг аксарияти мамлакат шимолидан келган Тожикистон фуқаролари бўлган.

Бу ҳақда Asia-Plus’га Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Умаржон Имомали маълум қилди. У ҳужум қилганлар мамлакат шимолининг айнан қайси вилоятидан эканлигига аниқлик киритмаган.

Унинг сўзларига кўра, улар орасида аёллар ҳам бўлган.

KHATLON REGION, TAJIKISTAN - AUGUST 14, 2018: A serviceman of Tajikistan's Panj Border Service detachment on an observation tower of the Somon border outpost. The unit was formed as the 48th Sarai-Kamar Border Service detachment in 1928 and carried out mission during the Soviet-Afghan War of 1979-1989. Nozim Kalandarov/TASS Òàäæèêèñòàí. Õàòëîíñêàÿ îáëàñòü. Âîåííîñëóæàùèé Ïÿíäæñêîãî ïîãðàíè÷íîãî îòðÿäà íà ñìîòðîâîé âûøêå ïîãðàíè÷íîé çàñòàâû "Ñîìîí". Ñîçäàííûé â 1928 ãîäó 48-é Ñàðàé-Êàìàðñêèé ïîãðàíè÷íûé îòðÿä â 1954 ãîäó áûë ïåðåèìåíîâàí â Ïÿíäæñêèé è óñïåøíî âûïîëíÿë áîåâûå çàäà÷è â Àôãàíñêîé âîéíå 1979-1989 ãã. Íîçèì Êàëàíäàðîâ/ÒÀÑÑ

«Тожикистон Бош прокуратураси томонидан чегара заставасига ҳужум қилиш ҳолати юзасидан жиноий иш қўзғатилган», – деди у. Аммо, Умаржон Имомали жиноий иш қайси моддаларга асосан очилганини айтмаган.

Asia-Plus’нинг Бош прокуратурадаги манбаси маълум қилишича, бугунги кунда ушбу иш «терроризм, қотиллик, давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш» моддалари бўйича қўзғатилган.

«Тергов жараёнида Тожикистон Жиноят кодексининг бошқа моддалари бўйича ҳам иш қўзғатилиши мумкин», – деди манба.

Аввалроқ, Кобулдагилар Тожикистонга ИШИД жангарилари Афғонистондан кириб келганини инкор этишганди.

Ўз навбатида, Тожикистон давлат хавфсизлик органлари фахрийси Давлатхўжа Назиров ИШИДнинг чегара заставасига ҳужуми ҳақидаги версия ишончсиз эканини билдирди.

2019 йил 6 ноябрга ўтар тунда қуролланган гуруҳ Тожикистон-Ўзбекистон чегарасида жойлашган чегара заставасига ҳужум қилди. Ҳужум «Султонобод» чегара отряди ҳарбий қисмининг Ишкободдаги 4-сонли чегара заставасига амалга оширилган.

Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилишича, Тожикистон-Ўзбекистон чегарасида жойлашган чегара заставасига ҳужум қилган шахслар ИШИД террорчи гуруҳи жангарилари бўлган. Улар Тожикистонга Афғонистон томондан ўтиб келишган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

vqz88h_txavmjwi_zse6bv7a4aputet9

2020 йилда қўшимча ишланмайдиган кун белгиланди ва дам олиш кунлари кўчирилди — Президент фармони

2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш …