Главная / Сиёсат / Тожикистон 300 гектар ерни Ўзбекистонга беради. У ерда олтин кони бор
<

Тожикистон 300 гектар ерни Ўзбекистонга беради. У ерда олтин кони бор

Тожикистон икки томонлама шартномалар асосида 300 гектар ерни Ўзбекистонга бермоқда. Ҳозирда улар Сўғд вилояти Мастчоҳ туманига тегишли. Бу ҳақда «Фараж» нашри ўз манбасига таяниб хабар берди.

«Фараж» манбасининг таъкидлашича, ушбу ерлар ҳудудида сўнгги йилларда Тожикистон-Канада қўшма корхонаси – «Апрелевка» томонидан ўзлаштирилган олтин кони мавжуд. Кон Навбаҳор жамоатининг Оби-Шифо қишлоғи яқинида жойлашган.

rp1uupnyu4pdgl-0pnw40potpkbdvi1w

Нашр манбасининг хабар беришича, «Ўзбекистонга топшириладиган 300 гектар майдонда сўнгги 10 кун ичида ҳудудни пўлат симлар билан ёпиш ишлари олиб бориляпти».

Сўғд вилояти Ер қўмитаси раҳбари Жамшид Умарзоданинг «Фараж» мухбири билан телефон орқали суҳбатда маълум қилишича, «ҳозир бу масала кўриб чиқилмоқда ва фақат Тожикистон ҳукумати ушбу мавзу бўйича изоҳ бера олади».

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

mirziyayev

Президент нон ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш юзасидан барча имкониятларни қўллаш бўйича топшириқ берди

Президент Шавкат Мирзиёев 7 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида жойларда нон ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш …