Главная / Маданият / Тўйдаги ўйлар

Тўйдаги ўйлар

tuyТўйхонага оппоқ либосларда шаҳзодаю малика бўлиб келин билан куёв кириб келишди. Келин салом қилиш мақсадида бир оз эгилар экан, хижолатдан катталарнинг нигоҳи ерга қадалди. Атрофдан: “Жуда очиқ кийинибди”, “Этагини узун қилгандан кўра елкасига ташласа бўлар экан”, деган дашномлар қулоққа чалинарди.
Келин-куёв тўрдаги ўриндиқларга бориб ўтиришди. Куёв креслода ястаниб ўтирар экан, худди “Мана кўриб қўйинглар, менинг маликамни”, деяётгандек эди. Жўралар, ҳатто тўйга келган аксар эркакларнинг нигоҳи шоҳсупада маликалардай ўтирган (аслида маликалар сира ҳам бундай очиқ-сочиқ кийинишмайди!) хушсурат келинга қадалган… Келин юзини очиб, бемалол ўтирди. Аммо мен ўйлар изтиробида қийналардим… Ахир ҳарир парда ортидаги чеҳрани, бу нозик вужудни кўз-кўз қилиш асло мумкин эмас.
Тўйни оғриқли ўйлар ила кузатаман. Кетма-кет келган таниқли хонандалар қўшиқларидан давра ёшлар дискотека залига айланди-қолди. Ҳатто келин-куёвни ҳам даврага олиб чиқишди. Ҳинд сериалларида куйланадиган қўшиққа ҳамоҳанг келин-куёв қучоқлашиб валсга тушишди. Бу манзарани қандай изоҳлаш мумкин?! Ҳамманинг назари икки ёшда. Атрофни ўраб олган йигитларнинг қий-чуви… Сўнг келин отаси билан, кейин қайнотаси билан ҳам рақсга тушди… Қани шарқона одоб-ахлоқ, ибо-ҳаё?! Буни оддий ҳолатдек қабул қилаётганларнинг орияти, ҳамияти қаерда қолди?
Қизимизни турмушга узатарканмиз ёхуд ўғлимизни уйлантирарканмиз, ҳаётининг оила деб аталмиш варағини чиройли одоб-ахлоқ, ҳаё-андиша билан очишида биз, катталар тўғри сабоқ берайлик. Зеро, миллатимизнинг ўзига хос одоби, андишаси, меҳр-муруввати, иффати бор. Шуни асло унутмайлик.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Туғилган кун табрикотлари 2023

Қисқа, узоқ, ихчам, расмли туғилган кун хабари ва енг яхши табрик сўзлари Туғилган кун муҳим …