Главная / Жаҳон / Тўрт хорижий сайёҳни ўлдиришга алоқадор 17 киши устидан суд бошланди
<

Тўрт хорижий сайёҳни ўлдиришга алоқадор 17 киши устидан суд бошланди

Июль ойи охирида Тожикистон жанубида бораётган тўрт хорижий велосипедчини ўлдиришга алоқадорликда айбланиб 17 нафар тожикистонлик судга тортилди.

Суд 23 октябрда Душанбедаги 1-ҳибсхонада ёпиқ эшиклар ортида бошланди.

Айбланувилар яқинларига бинога киришга изн берилмади.

Икки америкалик, бир голландиялик ва бир швейцариялик велосипедчи 29 июлда ўлдирилган эди.

Душанбедан 150 километр жанубда юз берган ҳодисада икки нафар хорижий сайёҳ омон қолди.

Айбланувчилар орасида беш ҳужумчидан фақат бир нафари Ҳусейн Абдусаматов бор холос.

Қолган тўрт ҳужумчи Тожикистон хавфсизлик кучлари томонидан ҳалок этилган.

Судланаётган 16 нафар ҳужумга алоқадорликда ёки ҳужумга тайёргарликни олдиндан била туриб расмийларга хабар бермаганликда айбланмоқда.

Мазкур ҳужум учун масъулиятни “Ислом давлати” экстремист гуруҳи ўз зиммасига олган.

Ҳаққимизда mohammad.ms

Яна маълумот

e-rahmon

Тожикистоннинг бош ютуқлари орасида Ўзбекистон билан алоқаларнинг яхшиланиши айтиб ўтилди

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон парламентга мурожаатида якунланаётган йилда эришилган бош ютуқларни маълум қилди. Раҳмоннинг фикрича, …