Главная / Жамият / Тошкентдаги «Ўрикзор» бозори сотувга қўйилди
<

Тошкентдаги «Ўрикзор» бозори сотувга қўйилди

urikzorТошкентдаги «Ўрикзор» улгуржи ва чакана савдо бозори сотувга қўйилди, бундан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.

Хусусан, Давлат рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси томонидан 2018 йил 31 январь куни савдоларга қўйилган давлат активлари рўйхатида савдо ҳамда хизмат кўрсатиш бўйича иккита мулк комплекси ҳам кўрсатилган.

Биринчи комплекс Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида жойлашган бўлиб, майдони 22,7 минг квадрат м2.га тенг, 42,7 млрд сўмлик нархда таклиф этилмоқда; иккинчи комплекснинг майдони 23,6 минг м2 бўлиб, Уйғур кўчасида жойлашган – 62 млрд сўмдан.

Ҳар икки комплекс ҳам оферта шартномаси бўйича таклиф этилмоқда ва инвестиция мажбуриятлари билан сотилади – янги харидор мазкур объектларга маблағ киритиши лозим, унинг аниқ суммаси кўрсатилмаган.

Ҳозирда комплекслар «Ўрикзор савдо комплекси» МЧЖ балансида турибди.

Реклама

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

hujjat

Эндиликда банкка шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз кириш мумкин

Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларига кириб-чиқиш тартибини ташкил этиш қоидалари (рўйхат рақами 574, 1998 йил 21 …