Главные новости
Главная / Жамият / Тошкентда Москва энергетика институтининг филиали очилади
<

Тошкентда Москва энергетика институтининг филиали очилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин давлат ташрифи доирасида Россиянинг нуфузли олий таълим муассасалари ва Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари ўртасида малакали мутахассисларни ҳамкорликда тайёрлаш мақсадида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича кўплаб шартномалар имзоланди.

19 октябрь куни “МЭИ” (Москва энергетика институти) Миллий тадқиқотлар университетининг ректори Н.Д.Рогалев, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазири И.У. Мажидов ҳамда “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти  Бошқарув раиси У.М.Мустафоев ўртасида “МЭИ” (Москва энергетика институти) Миллий тадқиқотлар университетининг Тошкент шаҳридаги  филиалини очилишига тайёргарлик кўриш  тўғрисида Келишувни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақида KUN.UZ’га “Ўзбекэнерго”АЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тошкентда мазкур университет филиалининг очилиши:

– энергетика соҳасида муҳим илмий-техникавий вазифаларни ечиш имконига эга кадрларни тайёрлаш;
– электр энергия тизимида тежамкорликни оширишга йўналтирилган инновацион лойиҳаларни амалиётга тадбиқ этиш;
– энергетика соҳасида жаҳон андозаларига мос инновацион тадқиқотларни олиб бориш;
– тизимда ва ишлаб чиқаришнинг бошқа соҳаларида электр техникаларининг эксплуатациясида самарадорликни ошириш бўйича ишланмаларни татбиқ этиш каби йўналишларни ўз ичига олади.

07

Маълумот ўрнида: “МЭИ” (Москва энергетика институти) Миллий тадқиқотлар университети Россиянинг нуфузли олийгоҳларидан бири ҳисобланиб 1930  йилда ташкил этилган. Мазкур олий ўқув юрти энергетика, электротехника, электроника, информацион технологиялар ҳамда радиотехника каби соҳаларга мутахассислар етиштириб чиқаради.

 

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

oqmdz_5x2q8chtg2ychxcp-bt-chgq0y

Мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи марта норасмий секторда банд аҳоли сони камайди

2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонда иш билан банд аҳолининг норасмий сектордаги улуши 1,1 фоизга …