2004 йилда туғилган, Тошкент вилояти Тошкент тумани Келес шаҳридаги 18-мактаб ўқувчиси Ғафурова Висола Равшан қизи қидирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, у 29 ноябрь куни соат тахминан 12 да Тошкент шаҳри Мирзо-Улуғбек тумани Паркент кўчасида жойлашган қариндошининг уйидан чиқиб, бедарак йўқолган.
Белгилари: бўйи 150 см, сочлари узун ва ёрқин жигар ранг, гавда тузилиши ўртача. Эгнида қора пальто, қора шим ва мехли этиклар бўлган.

Тошкент шаҳар ИИББ унинг қаердалиги ҳақида маълумотга эга бўлганлардан 102 рақами орқали хабар беришларини сўраган.